1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Умр маҳсули

12:01 / 10.08.2024 1765 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ишчи асалари тахминан 40 кун яшайди (5 ҳафтадан 6 ҳафтагача). Шу муддат ичида 400 мартадан кўп бол қидириб бориб келади. Шу аснода 1000 дан зиёд гулга қўниб, 7 грамм – бир кичик чой қошиқ миқдорида асал йиғади.
Сиз буни бир кичик қошиқчадаги асал ўлароқ кўришингиз мумкин. Аслида бу тўлиқ умрнинг меҳнат маҳсули.
«Тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳни поклаб ёд этинг» (Рум сураси, 17-оят).

Ўзингиз тасаввур қилиб кўринг: онгсиз, ақлсиз бир ҳашаротга тинимсиз учиб-ишлаб, асал йиғишни амр қилиб қўйган Зот бундан фақат инсонларнинг соғлом ва бардам бўлишларини ирода этмаганми? Асалари бир кило асал тўплаш учун уясидан 120–150 минг марта учиб чиқиши, тўрт юз минг чақирим масофани учиб ўтиши керак. Бу, Ер куррасини белидан ўн марта айланиб ўтишга тенг келади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонлар истеъмол қилишади.

Шайх Саъид ал-Камалий
«Ҳилол» журнали 1(58) сон

 

Муаллиф
Шайх Саъид ал-Камалий
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кучли шахсдирлар. У киши адолат ва бағрикенгликка асосланган давлатни барпо этдилар. Британиялик ёзувчи Герберт Жорж Уэльс

1913 20:44 / 28.10.2022
.Энг катта бойлик ақлдир. Энг катта қашшоқлик аҳмоқликдир. Энг катта жоҳиллик такаббурликдир. Энг катта устунлик гўзал ахлоқдир. Мен сенга маслаҳат бераман давоми...

2226 12:05 / 06.11.2024
Муҳйиддин Муҳаммад АввомаАллоҳ таоло мени Жавомеъул калимrdquo қисқа саҳиҳ ҳадислар китобини ёзиш орқали бир неча ўринларда азиз қилди. Бир кун мен мана шу давоми...

3939 12:26 / 11.10.2018
.Албатта Аллоҳ бандаси унга икки қўлини кўтариб дуо қилганда, уларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади. шундай экан нега биз дуода сўрайдиган нарсаларимизнинг давоми...

4574 09:01 / 26.04.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021