1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Цивилизациялашган дунё

11:27 / 20.08.2024 1528 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ғарбликлар яхшилик қилиш ва эзгуликка бўлган рағбатларини йўқотган, соғлом тамойиллар ва асосларни зое қилган, қалблари тўғри йўлдан оғишган, табиатлари бузилиб кетган вақтда илм­фан ва кашфиётлар уларнинг зарарларини зиёда қилди, холос. Бу худди ширин озуқанинг ошқозони касал ва ўлат теккан одамнинг касалини ва фасодини қайталаганига ўхшайди. Ҳатто ана шу асбоблар ва кашф қилинган нарсалар уларга бошқаларни ҳалок қилишда тезлик ва кучни, ўз жонига суиқасд қилишда ёрдамни зиёда қилишдан бошқа нарса эмасдир. Жаноб Энтони Иден – Британиянинг собиқ Бош вазири 1938 йилдаги нутқидан бирида ана шу нарса ҳақда гапирган эди:

«Ушбу асрнинг охирларига келиб ер аҳолиси варварлик ва ёввойилик даврига қайтишга, тоғларга чиқиб кетиб ғорларда ҳаёт кечиришга яқин турибди. Шу нарса кишининг кулгисини келтирадики, ўзига хавф солиб турган ҳалокатли асбобдан ўзини сақлаш учун давлатлар миллионлаб маблағни сарф қиладилар. Уларнинг устидан назорат қилиш учун эса ҳеч қандай сарф­харажат қилинмаётир. Мен баъзи пайтларда таажжубга тушаман ва: «Ўзга бир сайёралик ана шу янги оламга ташриф буюриб қолгудек бўлса нимани кўрар экан?» деб қоламан. Нимани кўрар эди: бир-биримизни ҳалок қилиш учун қурол­яроқ тайёрлаётганимизни, ўшалар ҳақида маълумотлар алмашаётганимизни ва ана шу дўзахи асбоблардан қандай фойдаланишни бир­бирларимизга таълим бераётганимизни­да!».

Эҳтимол жаноб Энтони Иден ана шу сўзларни гапираётганида цивилизациялашган дунё, энг аввал тинчлик элчиси, ҳазора ва янги оламнинг даъвогари бўлган Америка уруш асносида барбод қилиш ва қириб юбориш борасида кашф этилган барча ихтиролару асбоблардан ошиб тушадиган, қўрқинч ва даҳшатдан инсоннинг заковати ва хаёлига келмайдиган қуролни ишлатишини хаёлига ҳам келтирмагандир. Бу қурол атом бомбаси бўлиб, Америка уни илк бор Нью Мексика саҳроларида, иккинчи бор эса Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларида яшаётган одамлар устида синаб кўрди. Хиросима шаҳрининг мэри 1949 йилнинг 20 августида қилган билдиришига кўра 1945 йилнинг олтинчи августида ҳалок бўлган японларнинг сони 220 000 билан 240 000 нафар орасида бўлган.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун учлик таълимоти ва ҳақ дин ўртасидаги фарқни жуда кўп одам билиб бормоқда. Баъзилар Қуръони кариймда Ийсо алайҳиссаломни издошларимизrdquo дейдиганларга давоми...

4344 15:00 / 02.03.2019
Биринчи башоратАллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Биз китоб берган кишилар яҳудий ва масиҳийлар уни Муҳаммад алайҳиссаломни худди болаларини давоми...

5588 10:08 / 29.10.2019
Дунё бўйлаб кунига ўртача ҳисобда бир ярим миллиарддан ортиқ финжон қаҳва истеъмол қилинар экан. Бу миқдор эса салкам уч юз минг Олимпия сузиш ҳавзасини тўлдириш давоми...

2611 11:40 / 11.09.2021
Улар учинчи марта ҳам учрашишди. Черков ўз душманларини кечирмасди. Ломке инквизиция судига берилди. Ўзи нутқ сўзлаган майдонда уни худодан қайтган шаккок давоми...

3191 11:00 / 24.11.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021