1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Қуръон ер юзида ҳақ қарор топиши учун нозил қилинди

19:00 / 03.09.2024 1446 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ

«Бас, уларни ердан қўзғатиб, чиқармоқчи бўлди. Шунда уни ва у билан бирга бўлганларни жамлаб, ғарқ қилдик» (Исро сураси, 103-оят).

Фиръавн Мусо алайҳиссаломни ва у кишининг қавмлари Бану Исроилни Миср еридан қўзғатиб, чиқармоқчи бўлди. Шунда Аллоҳ таоло Фиръавнни ва унинг қавмини жамлаб, денгизга ғарқ қилди. Ҳаммалари ҳалок бўлдилар.

ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ

«У(Фиръавн)дан сўнг Бану Исроилга: «Мана шу ерни маскан тутинглар. Бас, охират ваъдаси келган чоғида, ҳаммангизни тўплаб, келтирамиз», – дедик» (Исро сураси, 104-оят).

Фиръавн ва унинг қавми ҳалок бўлди. Қилмишларига яраша жазоларини олдилар. Аммо ораларингизда турли гаплар, ишлар ўтган эди. Уларнинг ҳам ҳисоб-китоби бўлиши керак эди. Ҳозирча бу нарса бўлмай қолди.

Эй Бану Исроил:

«Мана шу ерни маскан тутинглар».

Шу ерда яшаб тураверинглар, вақти-соати етиб,

«…охират ваъдаси келган чоғида, ҳаммангизни тўплаб, келтирамиз».

Қиёмат қоим бўлганида, ҳаммангизни – сизни ҳам, Фиръавн ва унинг қавмини ҳам тўплаб, келтирамиз. Ўшанда ҳисоб-китоб бўлаверади».

Кейинги оятларда яна Қуръонни улуғлашга ўтилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ

«Уни ҳақ ила нозил қилдик ва ҳақ ила нозил бўлди. Сени фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи этиб юбордик, холос» (Исро сураси, 105-оят).

Яъни «Қуръонни Биз ҳақ ила нозил қилдик. Қуръон ер юзида ҳақ қарор топиши учун нозил қилинди. Энг улкан ҳақ – Аллоҳнинг тавҳиди Қуръон ила қарор топди. Шунингдек, бошқа ҳақлар ҳам Қуръон ила ер юзида қарор топди».

«...ва ҳақ ила нозил бўлди».

Яъни Қуръонда келган ҳамма нарсалар – буйруқлар, қайтаришлар, ҳукмлар, эслатмалар, кўрсатмалар, хабарлар – ҳамма-ҳаммаси ҳақдир.

«Сени фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи этиб юбордик, холос».

Яъни «Эй Муҳаммад, Биз сени иймон келтириб, ибодат ва яхши амалларни қилувчиларга жаннат ҳамда унинг олий даражалари-ю, битмас-туганмас неъматларининг хушхабарини берувчи қилиб ва куфр, нифоқу исён соҳибларини дўзах азобидан огоҳлантирувчи этиб юбордик».

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Дунё ҳаёти ўйинкулги ва кўнгилхушликдан бошқа нарса эмас. Албатта, охират диёри тақво қиладиганлар учун яхшироқдир. Ақл юритмайсизларми, Анъом сураси, давоми...

887 19:00 / 07.10.2025
Эй иймон келтирганлар Куфр келтирган ва Аллоҳ уларнинг қалбларида ҳасрат қилиши учун, ер юзида кезиб юрган ёки ғозий бўлган биродарлари ҳақида давоми...

5279 18:30 / 15.03.2022
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Унда уларга жонга жон, кўзга кўз, бурунга бурун, қулоққа қулоқ, тишга тиш ва жароҳатларда қасос фарз қилдик. давоми...

1596 19:00 / 01.10.2024
Аллоҳ таоло Жин сурасида шундай марҳамат қилади .Фақат Аллоҳдан Унинг рисолатларини етказиш, холос. Кимки Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, унга давоми...

4042 14:04 / 24.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021