1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши бўлиб ўтди

15:56 / 03.10.2024 1478 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 3 октябрь куни Остона шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Озарбайжон мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Туркия республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов иштирок этди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуманда нутқ сўзлаб, қардош халқлар тинч-тотувлигини таъминлаш ҳозирги мураккаб даврда долзарб аҳамиятга эга экани, бугунги таҳликали даврда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтиришга барча бирдек саъй-ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидладилар.

Ўз навбатида дин пешволари барча минбарлардан туриб, кўпроқ тинчликни тарғиб қилиши, кенг халқ оммасини огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашга даъват этиши ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини Муфтий ҳазратлари алоҳида таъкидладилар.

Муфтий ҳазратлари бир қатор фойдали таклифларни илгари сурдилар. Жумладан, глобал иқлим ўзгариши, сув танқислиги каби табиий офатлар инсониятни танг аҳволга солаётгани эътиборидан Туркий давлатлар муфтийларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган мурожаатини эълон қилиш ҳамда диний рамзлар, муқаддас китоблар ва Ислом шиорларини обрўсизлантириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар олдини олиш ҳақидаги Туркий давлатлар муфтийлари баёнотини қабул қилиш таклифларни илгари сурдилар. Ўзбекистон муфтийси томонидан тақдим этилган таклифлар иштирокчилар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Сўзга чиққан нотиқлар бутун дунёда, хусусан, ислом оламида тинчлик-хотиржамликни мустаҳкамлаш, мўмин-мусулмонлар диний эҳтиёжларини таъминлаш ва туркий халқлар бирдамлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Йиғилишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди. Шу билан бирга, Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йўриқномаси ва «Ислом дини шаръий далилларга зид бўлмаган урф-одатларни эътиборга олиши тўғрисида»ги ҳужжат маъқулланди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2019йил 29июль куни Цингапур .CресcэнтРатинг, агентлигининг мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари рейтинги юртимизда жорий этилиши муносабати билан тақдимот давоми...

1958 12:01 / 27.07.2019
Башарият Саййиди, Набийлар афзали, Аллоҳнинг Ҳабиби, шафоатчимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини тараннум этувчи .Сийрат ёғдуси, давоми...

1666 17:42 / 15.06.2021
.Ғазо секторидаги кўплаб насронийлар муборак Рамазон ойида мусулмон урфодатларига риоя қилишади,, дейди Фаластин Олий Президентининг черков ишлари бўйича давоми...

1752 04:40 / 05.05.2021
Бугун, 27 август куни пойтахтимиздаги .Сузук ота, мажмуасида ЎМИнинг Тошкент шаҳридаги вакиллиги фаолият бошлади. Ушбу мажмуа Президентимиз ташаббуси билан бунёд давоми...

2183 15:23 / 27.08.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021