1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ота-онага оро бериш хизмати

15:18 / 03.10.2024 1946 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ الْمُعْتَمِرِ بْنِ سُلَيْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ: أَنَّ مُوَرِّقًا كَانَ يُفْلِي رَأْسَ أُمِّهِ.

Муътамир ибн Сулаймон отасидан ривоят қилади:

«Муварриқ онасининг бошини қараб қўяр эди».

Шарҳ: Яъни онасининг сочларини секин-секин силаб, тагида олиб ташлайдиган нарса борми, бит борми, тозалаб қўяр экан. Онанинг хизмати шу даражага етган экан.

Эркак киши шу даражада онасининг хизматини қилиши ҳар қанча таҳсинга сазовор иш. Мўмин-мусулмонлар ичида доимо бу каби ишларни ихлос билан қилиб, ота-онасининг розилигини топган фарзандлар кўп бўлган.

عَنْ مُنْذِرٍ الثَّوْرِيِّ قَالَ: كَانَ مُحَمَّدُ بْنُ الْحَنَفِيَّةِ يُمَشِّطُ رَأْسَ أُمِّهِ وَيَرْوِيهَا.

Мунзир Саврийдан ривоят қилинади:

«Муҳаммад ибн Ҳанафия онасининг сочини тараб, ювиб қўяр эди».

Шарҳ: Эркак киши, яъни ўғил онасининг хизматини шу даражада қилар, ҳаттоки унинг сочини тараб, ювиб қўяр экан. Мана бу ҳам мусулмон фарзанднинг онасига қилган хизмати, эҳтиромининг бир кўриниши ҳисобланади.

Ота-онага оро бериш бўйича шунга ўхшаш бошқа хизматларни қилиш ҳам фарзанднинг бурчидир. Айниқса, ота-она кексайиб, кийиниши, ўзига оро бериши қийинлашиб қолганда фарзандлар ҳушёр бўлишлари, баъзи бир хизматларни арзимаган ҳисоблаб, ота-онанинг уринишига бепарво қараб турмасликлари лозим.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Мусовирдан ривоят қилинади.Ибн Аббоснинг Ибн Зубайрга шундай деяётганини эшитдим.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч давоми...

3603 17:05 / 27.09.2019
Онам доим бизга шундай дейдилар.Дадангиз ишдан уйга қайтганда унинг юзига табассум ила боқинглар, чунки ташқаридаги олам оталарни чарчатадиган муҳитдир,.Оталар давоми...

4567 14:00 / 26.05.2022
92. Валид ибн Нумайр ибн Авсдан ривоят қилинади.У отасининг .Улар .Солиҳлик Аллоҳдан, одоб эса оталардан,, дейишар эди,, деганини эшитган экан,.Шарҳ Бу ривоятдан давоми...

2861 15:00 / 18.07.2019
87. Абдурраҳмон ибн Жубайр ибн Нуфайр отасидан ривоят қилади.Бир куни Миқдод ибн Асваднинг олдида ўтирган эдик, бир киши ўтиб қолди ва.Бу кўзлар қандай яхши кўзлара давоми...

2592 20:06 / 22.06.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021