1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Жалолиддин Румий

15:40 / 04.10.2024 3235 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(1207–1273)

Сўфий шоир, ислом дини уламоси, машҳур фақиҳ – Жалолиддин Румий нафақат Шарқда, балки Ғарбда ҳам ном қозонган, бундан саккиз аср аввал яшаб ижод қилган бўлса-да, ҳозиргача ўз ихлосмандлари ва ўқувчиларига эга улуғ мутафаккирлардан биридир. Сўзимиз исботи сифатида Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Мирзо Абдулқодир Бедил каби буюк сўз усталари Румийни устоз деб билишганини, ХХ аср охирлари – XXI аср бошларида ҳам унинг асарлари АҚШ, Осиё ва Европанинг бир қатор давлатларида энг харидоргир адабиётлар қаторидан ўрин эгаллаганини айтиб ўтиш мумкин.

Румий 1207 йил (ўша даврда Хоразмшоҳлар давлатига қарашли) Балх вилоятининг Вахш шаҳрида, ўз даврининг машҳур мутасаввуф донишманди, Кубровия силсиласи асосчиси Шайх Нажмиддин Кубронинг шогирди, йирик хатиб ва воиз – Баҳовуддин Валад оиласида дунёга келди.

Жалолиддин 12 ёшга тўлганида ота-онаси билан бирга мўғул босқини хатаридан қутулиш ҳамда ҳаж фаризасини адо этиш ниятида Балхни тарк этди. 1230 йилда оила Онадўли (ҳозирги Туркия ҳудуди) марказидаги Кония шаҳридан қўним топди. Ёш Жалолиддин Шом, Ҳалаб, Дамашқ, Қайсария ва бошқа йирик илм марказларида таълим олиб, ўз даврининг етук донишманди бўлиб етишди. Таниқли румийшунос Зарринкуб таъбири билан айтганда, «Мавлононинг 68 йиллик ажойиб умри бошдан-оёқ бир шеър, гўзал, бетакрор, туғёнли ашъор жараёни, садоси ва бонги билан йўғрилиб ўтди».

«Ҳилол» журнали 2(59) сон

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Довуд Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ алАздий Сижистоний ҳужжат билан ҳукм қилувчи, ҳуффоз ларнинг саййиди, ҳадисларни таҳлил этувчи .Китоби Саҳиҳ, деб тан давоми...

4269 21:56 / 27.04.2017
иккинчи мақола Абдулҳамид Кишк ваъзларида Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳақларида кўп гапирар эди. Бу ҳақда ундан .Нима учун сиз Умар ибн Хаттоб ҳақларида кўп давоми...

2140 11:00 / 26.08.2022
Мухбир Собиқ муфтийнинг истеъфога чиқишининг талаб этилиши ва янги муфтий сайланиши мусулмонларни Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармаси давоми...

1480 12:52 / 04.04.2024
Муҳаддис, садуқ Абу Имрон Исо ибн Умар ибн Аббос ибн Ҳамза ибн Амр ибн Аъян Самарқандий. Абу Муҳаммад Доримийнинг шогирдлари. Доримийдан .Муснадrdquoларини ривоят давоми...

2122 18:00 / 11.04.2021