1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Олис ҳудуддаги имомлар диний идора фаолияти билан танишди

20:20 / 10.10.2024 1374 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга яқин имом-хатиб ва имом ноибларининг пойтахтимизга сафари ташкил этилди. Унда иштирокчилар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишиб, «Ҳазрати Имом» мажмуаси зиёратида бўлдилар.

Дастлаб имомлар Қаффол Шоший мақбарасини зиёрат қилиб, бу ерда қўним топган уламолар ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотга эга бўлишди. Шунингдек, мажмуадаги Мўйи муборак мадрасасида жойлашган Ҳазрати Усмон мусҳафи зиёрат қилинди, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси кўздан кечирилди.

Кун давомида имомлар диний идора бўлимларининг иш жараёнини кўздан кечирдилар. Уларга масъул вакиллар ҳар бир бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари, қилаётган ишлари, эришган ютуқ ва муваффақиятлари, шунингдек, келгуси режалари тўғрисида атрофлича сўзлаб берди. Хусусан, имомлар muslim.uz порталининг янги замонавий студиясини кўздан кечириб, бу ерда матнли, аудио ва видео материаллар тайёрланиши ҳақида керакли маълумотларни олишди. Шу билан бирга, Фатво маркази ва «Шамсудинхон Бобохонов» нашриёт матбаа ижодий уйи фаолиятлари, Тошкент ислом институти ўқув жараёни билан ҳам яқиндан танишилди.

Зиёрат ва танишувлардан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Диний идора бўлим мудирлари Шайх Алижон қори Ҳайдаров ва Музаффар Камоловлар имомлар билан учрашув ўтказди.

Самимий мулоқотда мутасаддилар имомларни ташриф билан қутлаб, юртимизда диний соҳада бўлаётган ўзгаришлар, Диний идора томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериш баробарида ҳар бир имом масъулиятли ва шарафли вазифасини беками кўст адо этиши, пешволик мақомига муносиб бўлиб, ҳар жиҳатдан халқимизга ўрнак бўлиш лозимлигини алоҳида таъкидлашди.

Тадбир сўнгида мазкур имомларга эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Самарқанд шаҳридаги кўплаб муқаддас қадамжолар орасида .Хўжа Абду Дарун, мажмуаси алоҳида ўрин тутади. Тахминан VIIIndash IX асрларда яшаб ўтган, мутасаввуф олим, давоми...

2629 09:30 / 18.09.2020
Мақола мавжув эмас

4244 05:00 / 11.03.2017
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси етук аллома, устоз, шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг завжалари вафот этгани муносабати билан у давоми...

1993 11:24 / 12.02.2021
Бугун, 16 май куни Мадинаи Мунавварадаги ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари эҳромга кириб, Мадина шаҳри яқинидаги мийқот ndash Зулҳулайфа водийсида давоми...

1057 17:38 / 16.05.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021