1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эҳромга кирган илк зиёратчиларимиз Маккага йўл олишди

17:38 / 16.05.2025 1056 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 16 май куни Мадинаи Мунавварадаги ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари эҳромга кириб, Мадина шаҳри яқинидаги мийқот – Зулҳулайфа водийсида таматту ҳажининг умрасини ният қилиб, Маккаи Мукаррамага йўл олишди.

Таъкидлаш жоиз, «Ҳаж – 2025» мавсумида зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатиш, уларнинг ҳаж ибодатларини гўзал адо этишлари учун айни кунларда ишчи гуруҳи томонидан Макка шаҳрида ҳам жорий мавсумга кенг кўламли тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилди. 

Маълумот ўрнида муқаддас икки шаҳарнинг ораси 460 километрни ташкил этади. Ушбу масофа замонавий автобусларда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтилади.

Аллоҳ таоло Маккаи мукаррамага отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх, доктор Муҳаммад Ражаб Дийб Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафотлари муносабати билан ўз номидан ва давоми...

1803 17:04 / 16.08.2021
Босния ва Герцеговина парламент ассамблеяси Халқлар уйи юқори палатаси раиси, Босния демократик ҳаракатлар партиясининг етакчиси Бакир Изетбегович 2022 йилда Биг давоми...

1845 18:30 / 06.07.2021
Лойиҳамизнинг бу галги меҳмони шайх ҳазратларининг шогирдлари, .Grand talim, ўқув марказининг узоқ йиллик устози, араб тили мутахассиси, .Олтин силсила, таржимонлар давоми...

2515 09:31 / 21.06.2022
Шаржада ташкил этилган ботаника боғида Қуръон ва суннатда номлари зикр қилинган 50 хилдаги ўсимликлар етиштирилмоқда. Бу ҳақда Golf News ахборот манбаси хабар давоми...

3111 10:10 / 24.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021