1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ризқнинг қадри

13:16 / 17.05.2025 2554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен ҳазрат, доктор Абдулҳай Орифий қоддасаллоҳу сирроҳдан ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеаларини эшитганман:

«Бир куни ҳазрат касал бўлиб қолдилар. Шу аснода бир киши у зотга сут келтирди. Ҳазрат сутни ичдилар ва озгинаси ортиб қолди. Ортиб қолган сутни бош тарафларига қўйдилар. Бироз ўтиб ҳазрат ухлаб қолдилар. Уйғонганларида ёнларида турган бир кишидан: «Биродар, озгина сут ортиб қолган эди. У қаерга кетди?» деб сўрадилар.

У киши: «Ташлаб юбордим. Бор-йўғи бир қултум экан, холос», деди.

Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ хафа бўлдилар ва шундай дедилар: «Сен Аллоҳ таолонинг неъматини ташлаб юбордингми? Жуда ёмон иш қилибсан. Агар мен ўша сутни ича олмаган бўлсам, сен ўзинг ичиб қўйганинг ёки бошқа бировга берганинг маъқул эди. Ҳеч бўлмаса мушук ёки тўтига ичирганинг ҳам яхши эди, у зое кетмасди. Ўша бир қултум сут Аллоҳ таолонинг бирор махлуқи эҳтиёжига ярарди. Сен эса, уни ташлаб юбординг»?!

Кейин бир усул-қоидани баён қилдилар: «Инсон ҳаёти давомида кўп фойда оладиган нарсаларнинг озгина миқдорини ҳам қадрлаши ва ҳурматлаши лозим».

Масалан, инсон доимий таом истеъмол қилади. У билан очлигини кеткизади. Қорнини тўйғазади. Лекин ўша таомнинг озгина қисми ортиб қолса, ташлаб юбормаслиги, уни эъзозлаши, қадрлаши муҳимдир. Уни исроф-зое қилиш жоиз эмас. Бу гапнинг асли ҳадисдан олинган. Унинг мазмуни бундай: «Аллоҳнинг ризқини асло қадрсиз қилманг. Уни бирор ўринга сарф қилинг».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шайтонни душман эканини, уни Ўз раҳматидан узоқлаштирганини эълон қилган. Барчамиз Роббимиздан бизни раҳматидан узоқ қилмаслигини давоми...

2650 11:00 / 23.05.2023
Умрини Қуръон ҳақиқатларини ёйишга бахшида этган бир буюк олим, баъзи талабаларининг ўзига нисбатан ҳаддан зиёд муҳаббатларини, ҳусни зонларини давоми...

1618 12:12 / 04.09.2025
4656. Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким бир манзилга тушгандан кейин .Аъуузу бикалиматиллаҳиттааммаати мин давоми...

12341 19:19 / 21.03.2018
Мен падари бузрукворим раҳматуллоҳи алайҳдан эшитганман .Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳнинг бир ўғиллари бор эди. Уни ҳазрат қаергадир илм таҳсил давоми...

3083 14:02 / 16.12.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021