1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Аввод Маҳмуд Аввод

11:12 / 13.10.2024 1270 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Аввод Маҳмуд Аввод Солим 1977 йилда Мисрнинг Қалюбийя муҳофазасида туғилган.

2000 йилда Мисрдаги «Ал-Азҳар» дорулфунуни «Дин асослари» факультетининг «Ақида ва фалсафа» кафедрасини тамомлаган.

2010 йилда «Ал-Азҳар» университетида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Шу йилдан «Дин асослари» факультети декани этиб тайинланган ва мазкур бўлимда устозлик қилиб, талабаларга дарс бериб келади. Ҳозирда ушбу факультетнинг «Ақида ва фалсафа» кафедраси мудири лавозимида фаолият юритмоқда.

Доктор Аввод Маҳмуд Аввод кўплаб асар ва тадқиқотлар муаллифи саналади. Унинг «Мотуридийлик калом мактаби» асарига соҳа мутахассислари томонидан катта қизиқиш билдирилган.

Маълумот ўрнида: 2023 йил доктор Аввод Маҳмуд Солим Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Абу Бакр Қаффоли Шоший ва Бароқхон мадрасаларига ташриф буюриб, Мусҳафи Усмонни зиёрат қилганди, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази қурилиши ва ундаги барпо қилинадиган бўлимлар билан танишганди.

 

Мавзуга оид мақолалар
Мулла Абдусамад қори домла 1888 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, собиқ .Йикчи, кўчаси ҳозирги Исфархон савдо мажмуасининг ёнидаги маҳаллада Мулла Отабой давоми...

2550 11:30 / 21.03.2022
Илк учрашув Ҳурматлари ва қадрқимматлари қалбларнинг энг тўридан жой олган бу Инсон билан ўтказган вақтларни ва мулоқотларни ҳамиша ажиб бир соғинч, энтикиш давоми...

8224 17:08 / 01.11.2017
Таниқли даъватчи ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган Абдуллоҳ Бониъма фоний дунёдан охират сари риҳлат қилдилар. Бу зот Аллоҳнинг синовига учраб ўттиз йил фалаж давоми...

2718 16:00 / 01.02.2023
Жонажон диёримиз қадимқадимдан битмастуганмас маънавий меросларни ўзида жам этган, Ер юзидаги илмфан ривожига ҳисса қўшган сонсаноқсиз уламоларни етиштирган давоми...

2951 11:00 / 23.08.2023