1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

«Бисмиллаҳ» зоҳирий ва ботиний нурга сабабдир

15:54 / 15.10.2024 1742 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўйлаб кўринг, таҳоратдан олдин «бисмиллах» айтилса, унга қанча меҳнат, вақт сарф бўлади, қанча пул тўланади? Лекин ушбу кичкинагина амал инсоннинг зоҳирию ботинининг поклиги ва мунавварлигига сабаб бўлади. Шунинг учун таҳорат бошлашдан аввал «бисмиллаҳ»ни айтишга ҳаракат қилишимиз лозим. Лекин баъзан эътиборсизлик сабабли, биз ана шундай баракалардан маҳрум бўламиз.

Агар мусулмон бўлмаган бошқа одам таҳоратнинг барча амалларини қилса, яъни қўлини ювса, ғарғара қилса, бурунни чайса, оғизни ювса, бошига масҳ тортса, оёғини ҳам ювса, бунинг натижасида тозалик ҳосил бўлади. Лекин унга таҳоратнинг нури ва маънавий баракалари келмайди. Шунинг учун, намоздан олдин мусулмон одамга таҳорат олиш буюрилганки, ундан мақсад фақат зоҳирий ташқи бадани покланмасин, балки ботин ичкарида ва руҳда ҳам бир нур ва барака ҳосил бўлсин, ботини ҳам поклансин.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида чоп этилди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Европа мафиясининг бошлиғи Эльвис Киламенди Исломни қабул қилганини эълон қилди. У аввал совуққонлик билан инсонларга зарар етказар, раҳмшавқат нималигини давоми...

5251 11:00 / 17.03.2022
Бомдод намозини ўқигандан кейин Аллоҳ таолога қуйидагича дуо қилинг .Аллоҳим Мана яна бир куннинг тонги отди, мен ҳам дунёдан ўтяпман. Аллоҳим Фазлу караминг ила давоми...

2223 09:14 / 18.11.2024
Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳ айтади .Мен ҳеч қачон ўзимдан бошқа одам учун турғазиб юборилишим мумкин бўлган жойга ўтирмадим, Баҳжатулмажолис 1жилд, 47бет. Оқиллик давоми...

2066 14:18 / 09.09.2023
Атом энергиясини қувватини кашф қилганлар немислар ёки америкаликлар эмас. Тарихда унинг қувватини илк билган олим мусулмон кимёгари Жобир ибн Ҳайён бўлади. Бу давоми...

2079 15:28 / 27.03.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021