1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қарзни узиш учун ўргатган дуолари

17:24 / 21.09.2017 10663 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ризқ ҳақидаги ҳадислар

«Батаҳқиқ, Аллоҳ таоло орангизда хулқ ва ризқни тақсимлади. Дунёни яхши кўрганига ҳам, маҳбуб бўлмаганига ҳам беради. Аммо динни фақат яхши кўрганига беради».

Ризқнинг олдиндан белгиланиши

«Ҳар бирингиз онангиз қорнига тушганингиздан сўнг, қирқ кун давомида яхлит ҳолатга келгайсиз, сўнг шунча вақт ичида алакка айлангайсиз, кейин яна шунча вақт ўтгач, бир парча эт шаклига келгайсиз. Шундан сўнг, Аллоҳ таоло фариштани юбориб, тўрт нарсани – ризқингизнинг қанчалигини, қачон ўлишингизни, бахтли ёки бахтсиз бўлишингизни тақдир қилиб битиб қўймоқни амр қилгайдир».

«Аллоҳ Одам боласи учун тўрт нарсани битди: кўриниши, хулқи, ризқи ва умри. «Жаброил алайҳиссалом менга шунинг хабарини етказдики, Одам боласининг муддати тугаб ризқи тамом бўлмагунча у улмайди».

«Эй одамлар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, сизлардан бирингиз бирор иш қилса, уни пухта қилсин. Ҳеч кимса кеч бўлса ҳам ризқини тўлиқ олмагунча ўлмас».

«Кенг ризқ, узун умр хоҳлаган одам силаи раҳм қилсин».

«Агар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда эди, албатта, сизлар ҳам эрталаб оч учиб чиқиб, оқшомда қорни тўқ бўлиб қайтадиган қуш мисоли ризқлантирилар эдингиз».

«Ҳар куни Одам боласининг олдига иккита фаришта тушиб, бири: «Аллоҳим! Берувчининг молини кўпайтиргин» – деб, иккинчиси эса: «Аллоҳим! Бахилнинг молини йўқ қилгин» , – деб айтишар экан. «Эй Одам боласи, ўзингни Менга ибодат қилмоқ учун бағишла. Шунда қалбингни бойлик билан тўлдириб, камбағаллигингни кетказаман. Модомики, Менга ибодат қилмасанг, қўлингни иш билан банд қилиб қўйиб камбағаллигингни кетказмайман».

«Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир» («Иброҳим» сураси, 7-оят).

«Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта, у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У Зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу-мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир» («Нуҳ» сураси, 10-12-оятлар).

«Айт: «Албатта, Роббим ризқни ўз бандаларидан кимни хоҳласа ўшанга кенг қилур ва тор қилур. Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У Зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир» («Саба» сураси, 39-оят).

«Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур» («Талоқ» сураси, 2-3-оятлар).

Ҳадиси қудсийда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деган: «Эй Одам боласи! Менга ибодат қилсанг, қалбингни бойлик билан тўлдираман, ризқингни баракотли қиламан, жисмингга хотиржамлик ато этаман. Мени зикр қилмоқликда ғофил бўлма. Мени унутсанг, юрагингни муҳтожлик, жисмингни эса чачроқ ва изтироб, қалбингни ғам-ташвиш билан тўлдираман. Қанча умринг қолганини билганингда, қолган орзу-умидларингдан воз кечган бўлардинг». «Эй Одам боласи! Инфоқ эт, зиёда қилурман».

Йўқчилик пайдо бўлиши

«Батаҳқиқ, инсон содир этган гуноҳи туфайли йўқчиликка мубтало бўлур». Муҳтожлик етган одам Аллоҳ таолодан эмас, балки одамлардан мадад сўраса-да, улар унга ёрдам беролмаслар. Кимки Аллоҳ таолодан нажот сўраса, эртами-кечми албатта сўраганини олур».

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кириб ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот: «Эй Абу Умома! Масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда ўтирганингни кўряпманми?» – дедилар. «Мени ғамлар ва қарзлар босди. Эй Аллоҳнинг Расули!» – деди. «Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларини кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» – дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» – деди. «Тонг оттирганингда ва кеч киргизганингда: «Аллоҳим! Сендан ғам босишдан, маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ожизликдан, дангасаликдан паноҳ сўрайман. Қўрқоқликдан, бахилликдан паноҳ сўрайман. Қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман», – дегин дедилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик ndash Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, набийларга иймон келтирган ва давоми...

8542 16:27 / 19.10.2017
Ҳикоя қилишларича, Абу Язид Бастомий илм талаб қилиш учун Боғдодга бормоқчи бўлдилар. Оналари у кишига қирқ динор бердилар. У пуллар у зотга оталаридан мерос давоми...

2190 16:27 / 08.05.2025
Инсоният тарихига назар солган киши башариятнинг илоҳий ақидага нисбатан муаммоси ушбу коинотни тадбир қилиб турган Зотни инкор қилишда эмаслигини кўради. давоми...

1823 09:00 / 14.12.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Бир банда гуноҳ қилган вақт қалбида қора доғ пайдо бўлади. Агар тавба қилмасдан гуноҳ қилишни давом эттирса, у доғ давоми...

13147 19:07 / 24.09.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021