1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Баҳрайн омили қиссаси

13:25 / 16.10.2024 1449 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Ибн Жарийр Тобарий Язийд ибн Мансурдан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга унинг Баҳрайндаги омили Ибн Жоруднинг (ёки Ибн Абу Жоруднинг) олдига Адриёс исмли бир одам келтирилгани, унинг мусулмонларнинг душмани билан мактуб ёзишгани ҳамда уларга қўшилишни қасд қилганлиги аниқлангани, шунинг учун унинг бўйнига (қилич) урилгани, у эса: «Эй Умарим! Эй Умарим!» деб тургани ҳақида хабар етди.

Умар розияллоҳу анҳу ўша омилига мактуб юбориб, етиб келишини буюрди. Омил келди. Умар уни қўлида найза билан кутиб ўтирар эди. У Умарнинг олдига кирди. Умар найза билан унинг соқолини юқорига кўтариб:

«Адриёс, лаббайка! Адриёс, лаббайка!» дея бошлади.

«Эй мўминларнинг амири, ахир у мусулмонларнинг сирини очиб, мактуб ёзди, уларга қўшилиб кетишга қасд қилди!» деди Ибн Жоруд.

«Қасди учун қатл қилдингми?! Биздан ким ҳам қасд қилмайди!? Агар одат бўлиб қолиш хавфи бўлмаганида, унинг учун сени қатл қилар эдим», деди Умар».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг кўплаб қабила диндан қайтиб, муртад бўлди. Ислом жамияти катта хавф остида қолди. Абу Бакр Сиддиқ давоми...

3063 14:19 / 13.03.2025
Кунларнинг бирида бир киши Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг эшигини тақиллатиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтидан ёрдам сўраганини айтиб, давоми...

2680 14:00 / 30.11.2024
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларФАДАҚ ВОҚЕАСИ 22қисм Фадақ воқеаси Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу давоми...

5535 16:49 / 20.04.2017
Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф Қурайший розияллоҳу анҳумо саҳобалардан, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

3304 13:59 / 25.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021