1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Минг олтин сири

14:00 / 30.11.2024 2681 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунларнинг бирида бир киши Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг эшигини тақиллатиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтидан ёрдам сўраганини айтиб, аҳволини шундай изоҳлади:

«Эй пайғамбарнинг ўғли! Мен бировнинг хуни учун кафил эдим, лекин уни тўлашга қодир эмасман. Уни одамларнинг энг шарафлисидан сўрасам, яхши бўлади деб ўйладим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиласидан ҳурматлироқ одам хаёлимга келмади».

Қисқа суҳбатдан кейин Ҳусайн розияллоҳу анҳу: «Биродар, отам Алийдан эшитдимки, ҳар бир инсоннинг қадри қилган яхши амали билан ўлчанади», деди. Сўнг сўзини шундай давом эттирди: «Бобом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Инсонларга илми ва лаёқатига кўра яхшилик қилинглар», деганлар. Ҳозир мен сенга учта савол бераман. Агар учала саволимга ҳам жавоб берсанг, қўлимдаги шу олтин тўла халтачани сенга бераман. Агар иккитасига жавоб берсанг, учдан икки қисмини бераман. Агар биттасига жавоб берсанг, учдан бир қисмини бераман».

Ҳалиги одам ҳам хижолат тортди, ҳам ҳайрон қолди. Бўйнини эгиб, мулойимлик билан: «Сиз илм манбаисиз! Лекин шуни лозим топсангиз, сўранг. ИншаАллоҳ, жавоб беришга ҳаракат қиламан», деди.

Ҳусайн розияллоҳу анҳу табассум билан сўради, у киши жавоб берди:

– Энг яхши амал нима?

«Имон».

– Одамни ҳалокатдан нима қутқаради?

«Аллоҳга ишониш».

– Инсоннинг зеб-зийнати нима?

«Сабр билан чамбарчас боғлиқ илм»

«Агар у бўлмаса-чи?»

– Сахийлик билан чамбарчас боғланган бойлик».

«Агар у бўлмаса-чи?».


– Очиқкўнгиллик билан чамбарчас боғланган қашшоқлик».

«Агар у бўлмаса-чи?».

«Унда яшагандан кўра, чақмоқ уриб, жойида куйиб ўлган яхши».

Ҳусайн розияллоҳу анҳу жилмайиб, ичига минг тилло танга солинган ҳамённинг ҳаммасини унга берди. Бунга қўшиб, икки юз дирҳамлик узук ҳам совға қилди. Ҳусайн розияллоҳу анҳу ҳадяларни бераётганида: «Мана бу тилла динорларни қарз эгаларига бер, бу узук (сотиш) билан эҳтиёжларингни қопла», деб маслаҳат берди. Ҳалиги одам шунча эҳсон олдида ҳайратини яшира олмади. Ўзини қўлга олиб, қуйидаги оятни ўқиди:

«Ўз рисолатини қаерга қўйишни Аллоҳнинг Ўзи яхши биладир» (Анъом сураси, 124-оят).

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 26 март 03-07/1613-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
БИРИНЧИ ХАЛИФА АБУ БАКР СИДДИҚ Разияллоху анҳу ДАВРЛАРИЭнг аввалги мусулмон ва энг биринчи сиддиқ ва Расулуллоҳнинг ҳамсуҳбатлари ҳамда Улардан кейинги биринчи давоми...

39792 20:20 / 21.04.2017
Қурайш эса .Муҳаммад ва унинг саҳобалари уруш ҳаром қилинган ойнинг ҳурматини оёқости қилдилар, у ойда қон тўкдилар, молдунёни тортиб олдилар, одамларни асир давоми...

2056 09:45 / 01.12.2023
Уҳуд урушида эса Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу жангнинг кўзга кўринган қаҳрамонларидан бири бўлдилар. . . Али розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

1410 18:41 / 23.04.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан назрига вафо давоми...

3732 11:00 / 28.01.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021