1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Онангизга баланд овозда гапирманг!

14:08 / 30.11.2024 2435 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي قَزْعَةَ، عَنْ رَجُلٍ قَالَ: نَزَلْنَا فِي بَعْضِ الطَّرِيقِ، فَسَمِعْنَا نَهِيقَ حِمَارٍ مِنَ اللَّيْلِ، فَسَأَلْنَا عَنْهُ، فَقَالُوا: كَانَ هَذَا رَجُلًا عِنْدَنَا، وَكَانَتْ لَهُ أُمٌّ، فَكَانَتْ إِذَا قَالَتْ لَهُ شَيْئًا قَالَ لَهَا: انْهَقِي نَهِيقَكِ! فَلَمَّا مَاتَ سَمِعْنَا نَهِيقَهُ مِنَ الْقَبْرِ.

Абу Қазъа бир одамдан ривоят қилади:

«Йўлда бир ерга тушдик ва кечаси эшакнинг ҳанграшини эшитдик. Бу ҳақда сўраган эдик, бизга: «Бу бизнинг ичимиздаги одам эди. Унинг онаси бор эди. У боласига бир нарса айтса, у: «Эшакка ўхшаб ҳанграйверма», дерди. У ўлганидан кейин қабридан эшакнинг ҳанграшини эшитдик», деди».

Шарҳ: Бола онасига беҳурматлик қилгани учун унинг назаридан қолди ва Аллоҳ таоло уни шундай жазолади. Мана, энди қабрида эшакка ўхшаб ҳанграб ётибди. Бу жуда даҳшатли нарса, Аллоҳнинг Ўзи сақласин.

Мазкур нобакор фарзанднинг онасига қилган оқлиги жазоси қиёматга қолмай, бу дунёнинг ўзида бошқаларнинг қулоғига эшитилиб турадиган эшакнинг ҳанграши тарзида юзага чиқди.

Имом Ҳоким келтирган ривоятда айтилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло барча гуноҳлардан истаганини қиёмат кунига қолдиради. Фақатгина ота-онага оқ бўлиш ундай эмас. Аллоҳ унинг (бу гуноҳнинг) соҳибига жазони бу дунёда, вафотидан олдин тезлатиб беради», дедилар».

Уламоларимиз ота-онасига оқ бўлган фарзандга ҳолатга қараб таъзир жазоси белгиланишини таъкидлаганлар. Мисол учун, фарзанд ота-онасини ёки улардан бирини сўкса ёки урса, улар унга таъзир беришлари мумкин ёхуд масъулларга арз қилиб, таъзир берилишини талаб қилишлари мумкин.

Бундай пайтда маҳкама қамоқ, уриш ёки шунга ўхшаган таъзир жазолари ҳақида ҳукм чиқариши мумкин бўлади.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
r . ,. Икримадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишага .Садақа қил, эй Оиша, бир дона хурмони бўлса ҳам. Чунки у оч қолганни тўйдиради давоми...

119 18:48 / 19 февраль
Она ҳасратдан кўзёш тўкканида одамдан бошқа дунёдаги барча махлуқот додфарёд ураркан... Тандирдаги нонларнинг пишишини кутаётган Садафхон жўмракли қўл ювгич давоми...

3444 16:34 / 22.01.2024
. ,. Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кишининг аҳли аёлига қилган нафақаси садақадир,, дедилар,. Шарҳ давоми...

1659 15:57 / 28.06.2025
Инсон камолот ёшига етганида кучқувватга тўлади. Аммо ёши ўтиб, астасекин кексайиб борар экан, кўзидан нур, белидан қувват кета бошлайди, барча аъзоларида қарилик давоми...

3150 11:20 / 07.10.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021