1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қиёматга яқин чиқадиган Имом Маҳдий

13:42 / 20.10.2024 3720 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مِنْ خُلَفَائِكُمْ خَلِيفَةٌ يَحْثُو الْمَالَ حَثْيًا لَا يَعُدُّهُ عَدًّا». رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Халифаларингиздан бири молни сочади, ҳисобламайди», дедилар».

Иккисини Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда зикри келган мол-мулкни ўлчамай, ҳисобламай сочадиган халифа – Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу эканликлари қуйидаги ҳадиси шарифга солиштириб билиб олинган.

وَعَنْهُ قَالَ: خَشِينَا أَنْ يَكُونَ بَعْدَ نَبِيِّنَا حَدَثٌ فَسَأَلْنَا نَبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «إِنَّ فِي أُمَّتِيَ الْمَهْدِيَّ يَخْرُجُ يَعِيشُ خَمْسًا أَوْ سَبْعًا أَوْ تِسْعًا»، قَالَ: قُلْنَا: وَمَا ذَاكَ؟ قَالَ: «سِنِينَ»، قَالَ: «فَيَجِيءُ إِلَيْهِ الرَّجُلُ فَيَقُولُ: يَا مَهْدِيُّ أَعْطِنِي، أَعْطِنِي»، قَالَ: «فَيَحْثِي لَهُ فِي ثَوْبِهِ مَا اسْتَطَاعَ أَنْ يَحْمِلَهُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набиййимиздан кейин бирор воқеа бўлишидан қўрқиб, Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадик. У зот: «Менинг умматимда Маҳдий бор. У чиқиб, беш ёки етти ёки тўққиз яшайди», дедилар. «(Беш) нима?» деган эдик, шундай дедилар: «Йиллар. Унга бир одам келиб, «Эй Маҳдий! Менга бер, менга бер!» дейди. У унинг этагига кўтаришга кучи етганича нарсани ҳовучлаб солиб беради», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَوْ لَمْ يَبْقَ مِنَ الدُّنْيَا إِلَّا يَوْمٌ، لَطَوَّلَ اللهُ ذَلِكَ الْيَوْمَ، حَتَّى يَبْعَثَ رَجُلًا مِنِّي أَوْ مِنْ أَهْلِ بَيْتِي، يُوَاطِئُ اسْمُهُ اسْمِي وَاسْمُ أَبِيهِ اسْمُ أَبِي، يَمْلَأُ الْأَرْضَ قِسْطًا وَعَدْلًا، كَمَا مُلِئَتْ ظُلْمًا وَجَوْرًا». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Дунёдан бир кунгина қолган бўлса ҳам, Аллоҳ ўша кунни узайтириб, мендан ёки менинг аҳли байтимдан бўлган бир кишини юборади. Унинг исми исмимга, отасининг исми отамнинг исмига мос келади. У жабр-зулмга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمَهْدِيُّ مِنِّي، أَجْلَى الْجَبْهَةِ، أَقْنَى الْأَنْفِ، يَمْلَأُ الْأَرْضَ قِسْطًا وَعَدْلًا، كَمَا مُلِئَتْ جَوْرًا وَظُلْمًا، يَمْلِكُ سَبْعَ سِنِينَ».

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маҳдий мендандир. Унинг пешонаси ялтироқ, бурни узунроқ. У жабр-зулмга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради. Унинг салтанати етти йил давом этади», дедилар».

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ 1 عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمَهْدِيُّ مِنْ عِتْرَتِي، مِنْ وَلَدِ فَاطِمَةَ». رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маҳдий менинг аҳли байтимдан, Фотиманинг авлодидандир», дедилар».

Иккисини Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилганлар.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ وَقَدْ نَظَرَ إِلَى ابْنِهِ الْحَسَنِ: إِنَّ ابْنِي هَذَا سَيِّدٌ كَمَا سَمَّاهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَسَيَخْرُجُ مِنْ صُلْبِهِ رَجُلٌ يُسَمَّى بِاسْمِ نَبِيِّكُمْ يُشْبِهُهُ فِي الْخُلُقِ وَلَا يُشْبِهُهُ فِي الْخَلْقِ.

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У ўғли Ҳасанга қараб, «Набиййингиз айтганидек, бу ўғлим саййиддир. Келажакда унинг сулбидан бир киши чиқади. Унга Набиййингизнинг исми қўйилади. Унинг хулқи у зотга ўхшайди, кўриниши ўхшамайди», деди».

Шарҳ: Мана шу ривоятлардаги барча сифатлар Қиёматга яқин чиқадиган Имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг сифатларидир.

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَخْرُجُ رَجُلٌ مِنْ وَرَاءِ النَّهْرِ يُقَالُ لَهُ الْحَارِثُ بْنُ حَرَّاثٍ عَلَى مُقَدِّمَتِهِ رَجُلٌ يُقَالُ لَهُ مَنْصُورٌ يُوَطِّئُ أَوْ يُمَكِّنُ لِآلِ مُحَمَّدٍ كَمَا مَكَّنَتْ قُرَيْشٌ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَجَبَ عَلَى كُلِّ مُؤْمِنٍ نَصْرُهُ أَوْ إِجَابَتُهُ». رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Дарёнинг ортидан Ҳорис ибн Ҳаррос деган киши чиқади. Унинг аскарининг бошида Мансур деган киши бўлади. У Оли Муҳаммад учун худди Қурайш Расулуллоҳ алайҳиссаломга ёрдам бергандек ёрдам беради. Унга ёрдам бериш ёки даъватини қабул қилиш ҳар бир мўминга вожибдир».

Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда кўзда тутилган ёрдам ҳам Имом Маҳдий розияллоҳу анҳуга қаратилган. Ушбу ҳадиси шарифда ҳатто у зотга ёрдам берувчиларга ҳам ёрдам бериш мўминларнинг бурчи эканлиги алоҳида таъкидланган.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Икки кундан бери Тошкентда чангли муҳит ҳукм сурмоқда. Кеча кечки пайт бундай ҳолат водий вилоятларига етиб борди. Чангтўзон ҳамма нарсада ўз изини қолдирмоқда. давоми...

5244 18:40 / 05.11.2021
Подшоҳлардан бири ўғлини ҳаётдаги саодат сирини ўрганиб келиши учун донишманд ҳузурига юборди. Ўғил у ерга борганда ҳакимнинг қасрида анчагина одам мавжудлигини давоми...

2283 14:33 / 14.05.2025
., . , . , . , . , . , . ,. . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Одамлар Расулуллоҳ давоми...

2411 16:17 / 29.03.2024
Мусулмонларнинг мақсади карвон эди. Қурайшнинг мақсади эса карвонни қутқариш эди. Аммо Аллоҳ таоло урушни ирода қилди ва Бадр жанги бўлиб ўтди. Расулуллоҳ давоми...

2359 15:16 / 29.04.2024