1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари сайловда муносиб номзодларга овоз бердилар

15:17 / 27.10.2024 1042 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз бердилар.

Ватан келажаги, жамият осойишталиги ва халқ саодатини таъминлашда муҳим бўлган мазкур умумхалқ сайлови жараёнлари юртимизда очиқлик ва шаффофлик асосида ўтмоқда. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган 576-сайлов участкасига келиб, овоз бериш жараёнида қатнашдилар. 

Шундан сўнг Муфтий ҳазратлари ушбу участка мутасаддилари, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан суҳбат қуриб, овоз бериш жараёнлари ҳақида қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирлар:

– Аллоҳ таолога шукрки, бугун тарихий воқеада иштирок этиш бахтига муяссар бўлдик. У ҳам бўлса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига овоз бериш кунидир. Мен ҳам мана шундай бир юртнинг фуқароси сифатида овоз беришда иштирок этдим. Биз ҳам она Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигига ҳисса қўшадиган, муносиб номзодларга яхши ният ила овоз бердик. 

Сайлов участкаларида овоз бериш учун барча шароитлар ҳозирлангани барчани мамнун этмоқда. Ислом манбаларида сайлаш ва сайланиш ҳақида ҳам баён этилган, халқ жамият бошқарувида иштирок этадиган ўз вакилларини сайлаб олиши зарурдир. Шу боис ҳам давлат ва жамият тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ёшларни илм-маърифатли қилишга ҳисса қўшадиган муносиб номзодларни танлаш ва сайлаш – ўта муҳим масаладир. 

Таъкидлаш жоизки, бугунги овоз бериш жараёнларида диний соҳа ходимлари, уламолар, имом-хатиблар, отинойилар ва мударрислар ҳам фаол иштирок этиб, барчага намуна бўлмоқдалар. Зеро, сайловчилар фаоллиги миллат ҳамжиҳатлигини, ўз келажагига бўлган ишончни, олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватланишини яққол намоён этади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левиннинг таъкидлашича, шаръан ҳалол бўлган маҳсулотлар Россия қишлоқ хўжалиги экспорти давоми...

2675 15:00 / 23.02.2019
Шанба куни Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан эълон қилинган хушхабар эндиликда отаоналар фарзандларини муқаддас масжидга олиб киришлари мумкинлигини тасдиқлади. давоми...

3227 13:00 / 16.08.2022
Душанба куни Словения пойтахти Люблянада мамлакатдаги биринчи масжид очилди. Бу ҳақда arabnews.com манбасига таяниб, tarjumon.uz сайти хабар беради. Исломий жамият раҳбари давоми...

3404 13:37 / 04.02.2020
Бугун .Ҳилол, нашриётининг Бош дўконига Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган махсус армия ташриф буюрди. Улар давоми...

2391 15:39 / 10.07.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021