1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Отасидан ўрганган бойлик сабоғи

12:08 / 07.11.2024 3688 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаворижлардан бири Ҳасан розияллоҳу анҳунинг отаси Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга суиқасд қилиб, уни заҳарли қилич билан яралаган эди. Ҳасан розияллоҳу анҳу отасининг «Нега йиғлаяпсан?» деган саволига: «Сиз дунёнинг охирги ва охиратнинг биринчи кунидасиз», деб жавоб берди. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу уни йиғидан тўхташга буюрди. Кейин бир қанча маслаҳатлар беришини, уларни ёдда сақлаши кераклигини, шундай қилса, ҳар доим фойда олишини айтди. Ҳасан розияллоҳу анҳу:

«Улар нима, ота?» дегач, қуйидагиларни баён қилди:

«Энг катта бойлик ақлдир. Энг катта қашшоқлик аҳмоқликдир. Энг катта жоҳиллик такаббурликдир. Энг катта устунлик гўзал ахлоқдир. Мен сенга маслаҳат бераман: аҳмоқлар билан дўстлашма, чунки аҳмоқ сенга ёрдам бермоқчи бўлади, лекин сенга зарар етказади. Ёлғончилар билан ҳам дўстлашма, чунки улар узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади. Зиқнага ҳам яқинлашма, чунки зиқна сенга керак бўлган нарсани энг муҳтож бўлиб турган пайтингда бермайди. Ёмон одамлар билан дўстлашмасликни маслаҳат бераман, чунки ёмон одам сени арзонга сотади».

Ушбу суҳбатдан кейин Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳижрий 60 йил (милодий 661 йил)да шаҳид бўлди. Ҳазрати Алий розияллоху анҳу халифалик даврида Байтулмолдан жуда оз маош оларди. У киши мусулмонларга: «Сизларнинг мулкингиздаги ҳаққим кунига икки товоқ таомдир», дер эдилар. У ўз мол-мулкидан жуда кўп даромад олган бўлса-да, бутун бойлигини камбағал ва ночорлар учун сарфлар, оиласи эса дағал кийим ва арпа нон билан кифояланар эди. Ҳазрати Алий ўз бойлигидан шахсий манфаати учун деярли фойдаланмасди, бошқаларга саховатли саҳобий эди. Бу масалада ўғиллари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо ҳам ота изидан боришган.

«Миллионер саҳобалар» китобидан

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 26 март 03-07/1613-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дин насиҳатдир,, дедилар. Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу умумий гапни эшитиб, унинг тафсилотини давоми...

5555 20:30 / 09.11.2017
Алҳамдулиллаҳ, доимо халқ орасида юрамиз, кечаю кундуз одамлар билан мулоқотда бўламиз. Кимнингдир ҳаёт тарзидан хурсанд бўлсак, кимларнингдир дунёқарашидан давоми...

4649 18:06 / 21.05.2018
Маънавийлик муаммоларини тадқиқ этувчи замондошларимиздан бири бахтнинг моҳиятини аниқлашга уриниб кўрди. Унинг фикрича, бахт ndash бу инсон қалбидаги мунтазам давоми...

11772 21:18 / 31.08.2017
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Мута ғазотида шаҳид бўлдилар. У кишидан икки фарзанд қолди. Эри шаҳид бўлганидан сўнг Асмо бинт Умайс фарзандларини Набий давоми...

1619 17:03 / 26.08.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021