1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Намангандаги Янги Ахси археологик мажмуасидан ноёб қўлёзма ва китоблар топилди

13:24 / 07.11.2024 1582 pdf Ўқиш режими + -

Намангандаги Янги Ахси археологик ёдгорлик мажмуасидан 50 дан ортиқ нодир қўлёзма ва тошбосма китоблар топилди. Бу ҳақда uza.uz сайти хабар берди.

Топилмалар орасида Абу Муъин Насафийнинг XI асрга оид нодир китоби, Қўқон хони Амир Умархоннинг мукаммал девони, Бухоро амири Саид Олимхоннинг топшириғи билан ўтган аср бошида Когондаги Дорус Салтана босмахонасида чоп этилган Мулло Муҳаммад Обиджон ибн Мулло Муҳаммад Қобил Охунд Намангонийнинг «Тухфатул обидин анисул ошиқин» китоблари мавжуд. Уларнинг энг қимматлилари қаторида Хожа Али Ромитаний, Хожа Аҳрори Валий, Мавлавий Абдулҳай Лакнавийларнинг нодир рисолалари турибди.

Таъкидлаш керак, манбалар ўрганилганда, Наманган, Тошкент, Бухоро ва Самарқанднинг йирик савдогарлари XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг бошида элга маънавият улашиш, зиё таратиш бўйича катта ҳажмда иш олиб борган.

Янги Ахси мажмуаси раҳбари, манбашунос олим Билолхон Рустамов ушбу топилмани тадқиқ этиш жараёнида Ҳожи Чироғиддин Сирожиддин тожир, Мулло Абдулқодир Маҳдум, Саййид Зафар Бухорий, Қобил Охунд Намангоний, Исҳоқхон Тўра Ибрат томонидан Лоҳур, Деҳли, Истанбул, Қозон, Тошкент босмахоналарида юзлаб томда, юз минглаб ададда китоблар бостирилгани ҳақида янги маълумотларни тақдим этди.  

Топилмалар орасида Абу Бакр ибн Муҳаммад Али Қурайший томонидан тасниф этилган «Анисул воизин», Қорийнинг мукаммал девонлари, «Мифтохул Жунон Мисбохул иймон», Тарих китоби, Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си, ҳадисларнинг форсий шарҳи берилган «Аходисул аъмол», грамматикага оид «Рисолати мағзи дар илми ҳарф», Саъдий Шеърозийнинг «Гулистон» асари, Мавлавий Шариф Бухорийнинг «Назмул Мухтасар», Зиёуддин Нахшабийнинг «Силку Сулук», шунингдек, «Туҳфатул Хомидия», «Мухтасари Туркий», «Таржиматус соил вал масоил», «Нафъул муфтий», «Дуррул Мажолис», «Иршоди толибин», «Рисолаи Анфоси нафси», «Муродул Орифин» каби нодир манбалар мавжуд.

Ахсикатийлар ва Ахсавийлар илмий тадқиқот марказидаги қўлёзма ва тошбосма манбалар сони ушбу топилмалар билан бирга 4000 мингдан ортди.

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, facebook Ҳиндистонда диний адоватни қўзғатишга ўз ҳиссасини қўшган, дея маълумот берган. Маълум қилинишича, 2019 йилнинг охири ва 2020 давоми...

1873 14:00 / 25.10.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев .Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги Қарорини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот давоми...

2794 19:53 / 21.05.2020
Президент Шавкат Мирзиёев .Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июн ndash давоми...

2274 10:44 / 11.06.2024
Савол Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, мeн 3 хафтадан кeйин имтиҳон топшираман. Бу ҳаётимдаги энг муҳим жараёнлардан бири. Шу сабабли динимизда имтиҳондан олдин давоми...

112261 17:59 / 31.07.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021