1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Йил имоми – 2024» ғолиби ҳаж йўлланмаси билан тақдирланди

14:22 / 13.11.2024 2519 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган «Йил имоми – 2024» кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони Карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.

Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди:

1-ўрин – Наманган вилояти «Ҳомиддин қори» жомеъ масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва ҳаж сафари йўлланмаси;

2-ўрин – Тошкент шаҳридаги «Фирдавс» жомеъ масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти;

3-ўрин – Тошкент вилояти «Чаноқ» жомеъ масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди.

Шунингдек, танловнинг «Йилнинг энг фидоий имоми» Қорақалпоғистон Республикаси «Мулла Исҳоқ» жомеъ масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти «Мирҳошим бобо» жомеъ масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этди.

Мусобақа якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари «Йил имоми – 2024» соҳибига ҳаж йўлланмасини топшириш асносида эзгу тилак ва хайрли дуоларни билдирдилар.

Танловнинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Аллоҳ таоло ғолибларга мукофотларни муборак айлаб, барча иштирокчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар ато этсин.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Россияда ислом молия маҳсулотларига бўлган талабни инобатга олган ҳолда ислом банкчилигини татбиқ қилиш бошланган. Бу ҳақда forbes.ru манбаси хабар берди. .Сбербанк, давоми...

2157 15:55 / 26.10.2023
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида буюк тарихий ва маданий меросларимизни ўрганиш, асраш ва тарғиб этиш йўлида яна бир муҳим қадам ташланмоқда. Дунёда давоми...

1593 13:46 / 23.04.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан хатми Қуръон тадбирларининг савиясини ошириш бўйича тизимли давоми...

1752 20:56 / 12.02.2025
Оила ва хотинқизлар қўмитаси мутасаддилари Мисрда таҳсил олаётган ватандош хотинқизлар билан учрашув ўтказди. Қўмита раиси О.Парпибоева раҳбарлигидаги давоми...

1783 12:15 / 12.05.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021