1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Аллоҳнинг йўлида сарфланган мол

10:28 / 14.11.2024 1562 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ يَوْمٍ يُصْبِحُ الْعِبَادُ فِيهِ إِلَّا مَلَكَانِ يَنْزِلَانِ، فَيَقُولُ أَحَدُهُمَا: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُنْفِقًا خَلَفًا، وَيَقُولُ الْآخَرُ: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُمْسِكًا تَلَفًا. رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда албатта, икки фаришта нозил бўлади. Улардан бири:

«Аллоҳим! Инфоқ қилувчига эваз бергин», дейди.

Иккинчиси эса:

«Аллоҳим! Зиқнага йўқотиш бергин», дейди», дедилар».

Иккисини икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.

Ҳар куни эрталаб ер юзига иккита фаришта маълум вазифа билан тушар экан. Улардан бирининг вазифаси молу дунёсини инфоқ қилувчи кишига ўша моли ўрнига ундан кўра яхшироқ эваз сўраб, нидо (дуо) қилиш экан. Иккинчи фариштанинг вазифаси эса зиқна, хасиснинг моли талофатга учрашини тилаб, дуо қилиб туриш экан.

Албатта, фаришталарнинг дуоси мақбулдир. Шунинг учун ҳеч қачон мумсик бўлмаслик керак. Доимо молни Аллоҳ кўрсатган жойларга инфоқ қилишга, шу жумладан, закотни ҳам ўз ўрнига адо этишга ҳаракат қилиш лозим. Уни Аллоҳнинг йўлида етказиш пайидан бўлиш керак. Зеро, Аллоҳнинг йўлида сарфланган мол ҳеч қачон зое кетмайди. Аксинча, инфоқ қилинган, закоти чиқарилган молга барака киради. Фаришталарнинг дуоси ила кетган молнинг ўрнига ундан кўпроқ ва яхшироғи келади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Ибн Умар розияллоҳу анҳу .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки хил таомланишдан қайтардилар хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва давоми...

1467 15:29 / 15.07.2025
Бу ҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларида энг кўп зикр қилинадиган хислатларидан ҳисобланади.Асвад ибн Язиддан ривоят қилинади.Оиша давоми...

3889 08:00 / 05.02.2020
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сотганда, сотиб олганда ва ҳаққини талаб қилганда карамли бўлган давоми...

5477 16:10 / 15.01.2019
. . ,. Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинг,, дедим. .Одамларнинг йўлидаги озор давоми...

4175 12:00 / 04.12.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021