1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди

16:34 / 02.12.2024 1402 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегация 2 декабрь куни Самарқандга ташриф буюрди.

Абдул Салом Ҳанафий дастлаб Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Меҳмонларга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан айни пайтда бу ерда амалга оширилаётган улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари, буюк муҳаддис бобомиз меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, яратилаётган янги музей ҳақида батафсил маълумот берилди. Келгуси йилда очилиши кутилаётган мажмуа ушбу ҳудуддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби билан бирга улкан маърифат, зиё маскани бўлиши қайд этилди.

Меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси, Шоҳи Зинда зиёратгоҳи, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва бошқа тарихий-маданий ёдгорликлар билан ҳам яқиндан танишди. Аждодларимизнинг юксак ақл-заковати, бунёдкорлик тимсоли бўлган мазкур обидаларни асраб-авайлаш борасидаги ишлар эътироф этилди.

– Самарқанд заминида ётган Имом Бухорий ва бошқа улуғ алломалар ўз вақтида муқаддас динимиз учун ўз ҳаётларини бағишлаганлар, унинг асл моҳиятини тушунтириб, мусулмонларни тўғри йўлга бошлаганлар, – дейди Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий. – Ўзбекистон ҳукумати бу улуғ зотлар дафн этилган, улар номи билан боғлиқ масканларни обод қилиш, асраб-авайлашга жуда катта эътибор қаратаётгани таҳсинга лойиқ. Бу аввало ёш авлод қалбида улуғ аждодларидан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғуларини уйғотади, қолаверса, зиёрат туризми ривожланишига хизмат қилади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

 

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони ички бозорни ривожлантириш учун Ислом қонунлари сукук деб ҳам аталади асосида миллиардлаб долларлик облигациялар чиқаришни давоми...

2422 13:03 / 16.08.2023
Фатво Барчамизга маълумки, маҳсига масҳ тортишнинг жоизлиги борасида барча уламолар якдил бўлишган. Шунингдек, юпқа пайпоққа масҳ тортиш мумкин давоми...

4556 17:43 / 31.12.2022
БМТ маълумотларига кўра, ҳар куни ишлаб чиқарилаётган озиқовқат маҳсулотларининг учдан бир қисми исроф қилинади ёки тайёрлаш жараёнида чиқитга давоми...

1786 14:25 / 29.09.2020
Куни кеча Мурувват куниrdquo тадбири доирасида Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистонидан махсус келтирилган Брайл ёзувидаги Қуръонни кўзи ожиз инсонларга давоми...

3413 11:48 / 05.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021