Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Намоздан олдин мисвок қилиш | Ҳадис дарслари (310-дарс)

19:00 / 04.12.2024 2619 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا قَامَ لِيَتَهَجَّدَ يَشُوصُ فَاهُ بِالسِّوَاكِ.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси Таҳажжуд намози учун турсалар, оғизларини мисвок билан ишқалар эдилар».

Шарҳ: Маълумки, уйқудан кейин одамнинг оғзи бемаза бўлиб, турли ҳид чиқиб туради. Шунинг учун уйқудан уйғонгач, оғизни тозалаш учун мисвок қилиб, кейин таҳажжуд намози ўқилгани маъқул.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَوَجَدْتُهُ يَسْتَنُّ بِسِوَاكٍ بِيَدِهِ يَقُولُ أُعْ أُعْ وَالسِّوَاكُ فِي فِيهِ كَأَنَّه يَتَهَوَّعُ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, қўлларидаги мисвокни оғизларига солиб олиб, худди қайт қилаётганга ўхшаб, ў-ў-лаб мисвок қилаётган эканлар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиш ва оғизларини жиддийлик билан яхшилаб, охирига етказиб тозалаш мақсадида мисвок қилишлари ҳақида сўз бормоқда. Биз ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, тиш ва оғизларимизни тозалаб юришимиз мақсадга мувофиқдир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَوْلَا أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِي لَأَمَرْتُهُمْ بِالسِّوَاكِ عِنْدَ كُلِّ صَلَاةٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр этган бўлур эдим», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Уламоларимиз ҳар намоздан олдин мисвок қилиш суннати муаккададир, деганлар. Бунга амал қилиб боришимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маймунанинг озод қилган чўрисига садақадан берилган давоми...

4520 19:00 / 01.09.2022
.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир фақиҳ шайтон учун минг обиддан ҳам ашаддийроқ душмандир,, давоми...

6550 17:00 / 08.12.2021
. . .Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, шайтон мен давоми...

2463 19:00 / 03.04.2025
. . Аёллар Оишага ичига пахта солинган тувакни юбордилар. Унда сарғиш рангли қон асари бор эди. У Оиша .То оппоқ нарсани кўрмагунингизча шошилманглар,, давоми...

3425 19:00 / 11.10.2023