1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Ҳажби ҳирмон бўладиган меросхўрлар

10:42 / 15.12.2024 1115 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳажби ҳирмон бўладиган қариндошларни эркагу аёлларга бўлиб кўриб чиқамиз.

Эркаклар:

1. Саҳиҳ бобо. Саҳиҳ бобо ота сабабли ҳажби ҳирмон бўлади. Яқин бобо узоқ бобони ҳажб қилади ва ҳоказо.

2. Туғишган ака ёки ука. Туғишган ака ёки ука ота билан ҳам, эркак меросхўр фаръ билан ҳам ҳажб бўлади (ўғил, ўғилнинг ўғли ва ҳоказо).

3. Ота бир ака ёки ука. Булар ҳам туғишган ака ёки уканинг ҳажб қилувчилари билан ҳажб бўлади. Яна улар туғишган ака ёки ука ва асаба маъал-ғойр бўлган опа ёки сингил билан ҳам ҳажб бўлишади, чунки асаба маъал-ғойр бўлган опа ёки сингил бу пайтда мерос олиш ва ҳажб қилиш жиҳатидан туғишган биродар қувватида бўлади.

4. Она бир ака ёки ука ва она бир опа ёки сингил. Буларнинг бари асл ва фаръ билан ҳажб бўлишади. Асл эркак бўлиши шарт – ота, бобо, қанча юқориласа ҳам. Фаръ эркак ва аёл бўлиши мумкин – ўғил, қиз ва ҳоказо.

5. Ўғилнинг ўғли. Ўғилнинг ўғли ўғил билан ҳажб бўлади. Шунингдек, ҳар бир ўғилнинг ўғли ўзидан кўра яқинроқ ўғил сабабли ҳажб бўлади. Ўғилнинг ўғлининг ўғли ўғилнинг ўғли билан ҳажб бўлади ва ҳоказо.

6. Туғишган ака ёки уканинг ўғли. Ота, бобо, ўғил, ўғилнинг ўғли, туғишган биродар ва ота бир биродар сабабли ҳажб бўлади.

7. Ота бир ака ёки уканинг ўғли. Бу туғишган ака ёки уканинг ўғли ҳажб бўлган сабаб билан ҳажб бўлиб, бунга қўшимча туғишган биродарнинг ўғли сабабли ҳам ҳажб бўлади.

8. Туғишган амаки. Ота бир биродарнинг ўғли билан ва ота бир биродарнинг ўғлини ҳажб қилувчи одамлар сабабли ҳажб бўлади.

9. Ота бир амаки. Туғишган амаки сабабли ва туғишган амакини ҳажб қилувчи кишилар сабабли ҳажб бўлади.

10. Туғишган амакининг ўғли. Бу ҳам юқоридагидек ота бир амаки ва ота бир амакини ҳажб қилувчи одамлар сабабли ҳажб бўлади.

11. Ота бир амакининг ўғли. Бу туғишган амакининг ўғли билан ва туғишган амакининг ўғлини ҳажб қилувчи одамлар билан ҳажб бўлади.

Аёллар:

1. Момо. Онанинг онаси ёки отанинг онаси она билан барча ҳолатларда ҳажб бўлади.

2. Ўғилнинг қизи. Битта ёки кўп бўлсалар ҳам, ўғил билан ҳажб бўлишади. Яна икки ёки ундан кўп қизлар сабабли ҳам ҳажб бўлишади. Фақат қуйида келадиган ўринда асаба қилувчи бўлса, ҳажб бўлишмайди.

3. Туғишган опа ёки сингил. Булар ота билан ва эркак меросхўр фаръ билан ҳажб бўлади (ўғил, ўғилнинг ўғли ва ҳоказо).

4. Ота бир опа ёки сингил. Туғишган опа ёки сингил асаба маъал-ғойрга айланган бўлса, шулар сабабли ҳажб бўлади. Яна ота, эркак меросхўр фаръ билан ҳамда туғишган икки опа-сингил, агар учдан иккини тўлдириш учун олса, булар билан ҳам тўсилади. Лекин асаба қилувчи топилса, ҳажб бўлмайди.

5. Она бир опа ёки сингил. Булар эркак асл ва эркак ва аёл меросхўр фаръ билан ҳажб бўлишади.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳиҳ бобо ва фосид бобо Бобонинг мероси борасидаги ихтилофлар Бобонинг меросида жумҳурнинг мазҳаби Қачон бобо учун муқосама афзалроқ бўлади Қачон бобо учун давоми...

1566 11:23 / 17.02.2025
Меросхўрларнинг барчаси бир хил даражада бўлмайдилар. Уларнинг бир қанча даражалари бўлиб, мерос уларга қуйидагича тақсимлаб берилади1. Фарз эгалари. Тарикадан давоми...

1472 09:23 / 17.05.2024
1. Она бир акаукалар икки ёки ундан кўп бўлишлари шарт ўғил ёки қиз бўлишининг фарқи йўқ. 2. Ака туғишган ака бўлиши ҳам шарт. Агар ота бир ака бўлса, бир ёки ундан кўп давоми...

1363 16:14 / 06.02.2025
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .У қилган васият ёки қарзадо этилганидан сўнг..., Нисо сураси, 11оят. Ояти кариманинг зоҳири давоми...

1800 07:30 / 01.03.2024
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021