1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Темурийлар даврига саёҳат» номли халқаро форум ташкил этилди

15:04 / 19.12.2024 1141 pdf Ўқиш режими + -

«Ўзбекистонда Халқаро маданий мерос ҳафталиги» доирасида ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида «Темурийлар даврига саёҳат» номли халқаро форум ташкил этилди.

Форум «Темурийлар тарихи давлат музейи нумизматик коллекцияси» кўргазмасининг намойиши билан бошланди.

Музейнинг нумизматик коллекцияси асосида ташкил этилган ушбу кўргазмада ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим аҳамият касб этган бир қатор сулолалар – Сомонийлар, Хоразмшоҳлар, Амир Темур ва Темурийлар, Шайбонийлар, Аштархонийлар, Бухоро амирлиги, Қўқон хонлиги даврига оид ва бугунги кунда музей олимлари томонидан ўрганилаётган «Янги Санганак» хазинаси (XIV–XVI асрлар) тангалари намойиш этилган.

Ўзбекистон – бетакрор тарихий обидалар, асрларга тенг маданий мерос объектларига бой диёр.

Мамлакатимизда моддий маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган. Бугунги кунда республика музейларида 2,5 миллиондан ортиқ тарихий ашёлар сақланмоқда. Халқимизнинг бой ўтмишидан далолат берувчи ушбу археология ва меъморий ёдгорликлар, санъат асарлари, диққатга сазовор жойларни асл ҳолича асраш ва келгуси авлодларга етказиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида тарихий-маданий меросимизни асраш, уларни келажак авлодларга асл ҳолича етказиш, дунё миқёсида кенг тарғиб этишга қаратилаётган доимий эътибор ўзликни англаш, навқирон авлодни тарихимизга эҳтиром руҳида тарбиялаш, жамият тараққиётини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда қадимий шаҳарларимизнинг юбилейлари, буюк алломаларимизнинг таваллуд саналари кенг нишонланаётгани, тарихий обидаларимизни асраш, тиклаш, археологик илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самарасида тарихий шаҳарларимизга келаётган сайёҳлар оқими тобора кўпаймоқда.

Анжуманда Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими Санжар Ғуломов модераторлик қилди.

Темурийлар тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари номзоди, доцент Хуршид Файзиев, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов бебаҳо илмий, маънавий меросимизни асраш борасидаги ишлар хусусида сўз юритди.

Форум давомида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Иккинчи Ренессанс экспозицияси лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Марказнинг Иккинчи Ренессанс экспозициясини шакллантиришда ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Темурийлар тарихи давлат музейлари ўртасида меморандум имзоланди.

Форумда Республика илмий тадқиқот муассасалари ва олий ўқув юртларининг таниқли олимлари билан бир қаторда Япония, Франция, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон каби давлатлардан ҳам бир қатор олимлар ўз маърузалари билан қатнашди.

Ўзбекистоннинг маданий меросини кенг тарғиб қилиш, унинг туристик салоҳиятини ошириш, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг Темурийлар ренессансига оид экспозицияларини такомиллаштириш каби долзарб вазифалар форум иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.

Назокат Усмонова,

ЎзА мухбири

 

 

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон давоми...

2227 17:31 / 06.05.2022
Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси таклифига биноан Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз, доктор, шайх Салоҳ Муҳаммад давоми...

1929 11:52 / 27.11.2023
Замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Термиз шаҳрига ташриф буюрдилар. У ердаги давоми...

3850 08:43 / 06.06.2022
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345сонли .Умра, тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш давоми...

3204 15:00 / 24.10.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021