1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Подшоҳ Салмон кўмак ва хайрия ишлари маркази делегацияси «Вақф»да

14:56 / 20.12.2024 1213 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбарияти Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Подшоҳ Салмон кўмак ва хайрия ишлари маркази делегациясини қабул қилди.

Унда марказ ходимлари Носир Ас-Субаий ва Юсуф Абдуллоҳ, фонд бошқаруви раҳбари Исохон Абдуллаев, раҳбар ўринбосари Жаҳонгир Саламов ва халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича мутахассис Миржалол Қосимов иштирок этди.

Учрашув давомида И.Абдуллаев меҳмонларга фонднинг бугунги кунда олиб бораётган ишлари, унинг имкониятлари ва тасарруфидаги мулклар ҳамда амалга оширилаётган хайрия ишлари ҳақида таништириб ўтди. Ҳазрати Имом мажмуасида сақланаётган, «Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфида бўлган «Усмон Мусҳафи» ҳақида гапириб, унинг тарихий аҳамиятига тўхталиб ўтди. Меҳмонлар катта қизиқиш билдириб, Мусҳафи шарифни кўриш учун Ҳазрати Имом мажмуасига боришини таъкидлади.

Ўз навбатида Носир Ас-Субаий Подшоҳ Салмон маркази ҳозирда 20 дан ортиқ давлатлар билан фаол хайрия ишларини амалга ошириб келаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон билан ҳам бу йўналишда ҳамкорлик ўрнатилишидан умидвор эканлигини қайд этиб ўтди. Хусусан, «Вақф» билан ҳамкорлик доирасида асосан озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш марказ томонидан режалаштирилганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, меҳмонлар «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган ногиронларни қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, илмга кўмак, қудуқ қазиб аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қўлёзмаларни ўрганиш ва тадқиқ этиш каби лойиҳалар билан танишиб, мазкур йўналишларда ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирди.

Ташриф давомида меҳмонлар фонд базасида ҳам бўлишиб, хайрия юклари, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши, тарқатилиш жараёнини ҳам кўздан кечиришди.

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
VII асрда ҳозирги Эфиопия заминида подшоҳлик қилган ва ислом тарихида Нажоший номи билан танилган, муҳожир мусулмонларга бошпана бериб, ўз ҳимоясига олган Асҳам давоми...

4079 15:03 / 02.11.2018
Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда давоми...

1642 10:11 / 08.01.2024
Мадинадаги ҳаж уйжой қўмитаси ҳаж учун уйжой рухсатнома аризаларни ҳижрий 1446 йил ражаб ойи охиригача қабул қилишини маълум қилди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти давоми...

1357 15:37 / 24.10.2024
Босния Герцеговинанинг Мостар шаҳрида Юнус Эмро институти томонидан Қуръони карим билан қалбингга ёзаманrdquo шиори остида ташкил этилган кўргазмада Қуръони давоми...

2198 10:10 / 30.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021