1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Сен бунинг учун яратилмагансан

16:47 / 27.12.2024 3719 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ривоят қилинишича, Иброҳим ибн Адҳам бир кечада ўн ўроқчининг ишини қилиб, бир динор (бир кишига бериладиган ҳақнигина) олардилар.

Бизга Аҳмад ибн Салома Абдураҳим ибн Муҳаммаддан хабар бердилар. У кишига Ҳаддод, у кишига Абу Нуъайм, у кишига Иброҳим ибн Абдуллоҳ, у кишига Саррож, у кишига Иброҳим ибн Башшор айтиб берган эканлар: «Иброҳим ибн Адҳамдан: «Сиз қандай қилиб, бу йўлга кирдингиз?», деб сўрадим.

«Бундан бошқа нарсани сўрасанг, яхшироқ бўларди», дедилар.

«Шу тўғрида айтиб берсангиз, шояд, бирор кунимга яраб қолса», дедим.

У киши шундай дедилар: «Отам Маёсир подшоҳларидан эди. Биз овни яхши кўрардик. Бир куни овга чиқдим. Бирдан қуёнми, тулкими, қочаётганини кўриб, изидан от солдим. Шу пайт орқамдан бир овоз эшитилди: «Сен бунинг учун яратилмагансан, бунга буюрилмагансан!» Тўхтадим, ўнгу сўлимга қарадим. Ҳеч ким кўринмади. «Иблисга лаънат бўлсин», деб яна отни чоптирдим «Эй Иброҳим! Сен бунинг учун яратилмагансан, бунга буюрилмагансан!» деган овоз аввалгидан ҳам баландроқ эшитилди. Тўхтадим, чор атрофга қарадим. Ҳеч кимни кўрмадим. «Иблисни Аллоҳ лаънатласин!» дедим. Эгаримнинг қошидан яна ўша овоз келди. «Тушундим, тушундим. Мен огоҳлантирилдим», дедим. Аллоҳга қасамки, ўшандан кейин Аллоҳ таоло мени гуноҳлардан сақлади. Уйимга қайтиб бориб, отимни қўйиб юбордим. Сўнгра отамнинг чўпонларининг ёнига келдим. Яктагини олиб, ўз кийимларимни унга бердим.

Ироққа бордим, бир неча кун ишладим. Ишимдан тўла-тўкис қониқмадим. Шомга боришимни маслаҳат беришди...

Шомда хизматга ёлланганимда, боғ саркори менга: «Анорларимиздан еб кўрмадингизми? Ширини ва аччиғини ажрата олмаяпсиз-ку!» деди. «Аллоҳга қасамки, таъмини ҳам тотиб кўрганим йўқ», дедим. «Мабодо сиз Иброҳим ибн Адҳам эмасмисиз?» деб кетиб қолди. Эртасига мен ҳақимда гапириб берганида, баъзилар у сифатлаган киши мен эканлигимни билишибди. Саркор бир неча одам билан мен томон келаётганини кўриб, дарахтнинг панасига яшириндим. Улар кириб келган пайтда ҳеч кимга сездирмай, секин қочиб қолдим».[1]

«Тарихи Ислом» китобимда Иброҳим ибн Адҳам ҳақларида бундан кўпроқ тўхталиб ўтганман. «Тарихи Дамашқ», «Ҳиля” китобларимда ҳам у киши тўғриларида талайгина маълумот мавжуд. Ибн Жавсоҳ ҳам у киши ҳақларида ёзганлар. Ибн Латтий ҳам у кишига оид ривоятлар зикр қилганлар.

Дорақутний у кишини сиқа ҳисоблаганлар.

Иброҳим ибн Адҳам 162 йилда вафот этганлар. Қабрлари зиёрат қилинади.

У киши ҳақларида «Тарихи Дамашқ»да 33 саҳифалик маълумот берилган.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

[1] Шунга ўхшаш воқеа муҳаддис, фақиҳ Суфён Саврий билан ҳам бўлиб ўтган. 7-жуз, 259-бет.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом, пешво, қорилар устози, шайхулислом Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Меҳрон Асбаҳоний Найсобурий. .АлҒоя фил қироат, китобининг муаллифи.295 йилда таваллуд давоми...

1813 15:30 / 06.09.2020
Шайх Муҳаммад Аввома Шайх Имом Зоҳид алКавсарийга алоқадор ҳар қандай саволга жавоб беришим мумкинАҳли сунна ва жамоа мактабининг энг забардаст тамсилчиси давоми...

5667 21:05 / 13.04.2018
Биламизки, Кавсарийнинг жуда кўплаб шогирдлари бўлган. Лекин улар орасида Абу Ғудданинг ўрни бошқача. У киши нега айнан Абу Ғуддани ўзларига яқин кўрганларШайх давоми...

4701 16:40 / 25.04.2018
Суфён ибн Уяйнадан Муҳаммад ибн Маймун Маккий ривоят қилганлар .Иброҳим ибн Адҳамга .Уйлансангиз бўлмайдими, ndash дейилганда, у киши .Нафсим зўрлик қилмаганида, давоми...

2471 11:48 / 15.12.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021