1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Фиқҳий ихтилофлар

14:47 / 24.01.2025 1357 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ихтилоф илмида ички ва ташқи ихтилофлар мавжуд экан, бу фиқҳнинг мослашувчанлигини, ҳар қандай замон ва маконнинг талабига жавоб бера олишини, универсаллигини таъминлайди. Лекин бугунги кунда «Ягона фикр бўлиши керак, ихтилофни буткул йўқотиш керак!» деган фикр натижасида сиз бошқаларни тўғри қабул қила олмай қоласиз. Ким сизга бирор фиқҳий масалада хилоф қилса, у билан хайрихоҳ бўлиб яшай олмайсиз, чунки нариги томоннинг сўзини умуман қабул қилмайсиз. Масалан, у сизга намозда қўлларни кўтариш бўйича, тасбеҳ ишлатиш бўйича, тавассул бўйича хилоф қилади. Буларнинг барчаси фиқҳий ихтилофлар, холос. Бу ҳолатда нари борса унинг сўзи хато бўлади. Хато ёки тўғрилигини эса Аллоҳнинг Ўзигина билади. Юқоридаги фикрни айтаётганларнинг гапига кўра, уларга мухолиф бўлган одамнинг сўзи залолат бўлади, чунки уларнинг наздида ҳақ, яъни тўғри йўл битта бўлади, яъни бу дунёнинг ўзида ҳақ битта бўлади. Биз ҳам Аҳли сунна сифатида «Аллоҳнинг наздидаги ҳақ битта бўлади, лекин дунёда ҳақ бир нечта бўлиши мумкин», деймиз. Мана шундай деб ҳисобламагани учун улар бошқаларнинг фикрини қабул қилмайди. Бу эса қаттиққўлликка, оғирликка олиб боради, гоҳида такфирга ҳам етаклайди. Натижада мусулмонлар орасида бир-бирини такфир қилиш (кофирга чиқариш) кенг ёйилади. Бунинг сабаби нима экан? Бошқанинг фикрини, ҳеч қандай ихтилофни қабул қилмаслик, биз юқорида айтиб ўтган жиҳатларга эътибор бермасликдир.

Бу фиқҳнинг универсаллиги ҳақидаги гаплар эди. Кўриб турганингиздек, бу универсаллик мазҳаблар ўртасидаги ихтилофлар сабабли юзага келди. Ҳозирги кунда фиқҳда фақат ягона фикр бўлиши керак, деб даъво қилиб, ихтилофни тўғри қабул қилмаётганлар ўз қилмишлари натижасида кўпчилик инсонларни ҳақдан адашганга ва ҳатто кофирга чиқаришмоқда. Бу уларнинг фиқҳга ўта оғир ёндашиб, ортиқча ташаддуд, яъни қаттиққўллик қилганининг оқибатидир.

 «Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ баъзи масалаларда ўзидан олдингиларга тақлид қилганмилар ёки йўқми Бу саволга жавоб шуки, у зот нима деган бўлсалар, ўз ижтиҳодлари билан давоми...

1289 13:44 / 17.03.2025
Баъзилар одамларни ўзининг соқоли, салласи, чакмони билан алдайди. Ҳамма уни суннатга мувофиқ юрар экан деб, айтган гапи воқеликка зил бўлса ҳам, мана шуни шариат давоми...

429 13:47 / 22 февраль
Фиқҳий масалалар бўйича машҳур, маъруф ва мўътараф бўлган тўрт мазҳаб ndash ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳаблари ҳақ эканлигига, уларга эргашиш давоми...

6698 16:16 / 28.03.2017
Ҳозир мужтаҳидларнинг учинчи вазифасиndashтаржиҳ ҳақида сўз юритишни бошлаймиз. Таржиҳndashолдимизда турган бир нечта қавл ичидан бирини танлаб, қолганларини тарк давоми...

889 14:03 / 25.07.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021