1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Вақф” фондининг келгуси фаолиятига доир муҳим вазифалар белгиланди

17:13 / 23.01.2025 1354 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 22 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фонднинг ўтган йилдаги иш фаолияти ҳисоботи, хайрия ишлари кўлами ва келгусидаги истиқболли дастурлари кўриб чиқилди.

Сўзга чиққан нотиқлар Фонд томонидан кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, камбағал оилалар фарзандларини касб-ҳунарга ўргатиш, беморларни даволаш, ногиронларни реабилитация қилиш, ўқув юртларида ўқиётганларнинг тўловларини қоплаш ва ёрдамга муҳтож инсонларга озиқ-овқат, кийим-кечак, маиший техникалар улашиш борасида қилинган салмоқли ишларни юқори баҳоладилар.

Айниқса, турар жойга эҳтиёжи бўлган фуқароларга тўлиқ жиҳозланган уйлар қуриб берилгани, ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар учун болалар боғчаси, тикув, қандолат цехлари, сартарошхона, нонвойхона ва ўқув марказлари фойдаланишга топширилгани, бепул тиббий кўрикдан ўтказилгани, ёрдамга муҳтож оила фарзандларига ўқув қуроллари тарқатилгани ва чекка ҳудудларда қудуқ қазиб, сув чиқариш ишлари амалга оширилгани ҳамда ўқув марказлари, тиббиёт муассасалари ва хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ҳам эътироф этилди.

Шунингдек, Фонд олдида турган муҳим вазифалар, 2025 йил учун даромад ва харажатлар сметаси, ишлар режаси ва истиқболли дастурлар лойиҳалари йиғилиш иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди.

Муфтий ҳазратлари Фонднинг келгуси фаолиятида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, меҳр-мурувват тадбирлари салмоғини ошириш ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда хайрия лойиҳаларини ривожлантириш кабиларни таъкидладилар. 

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов Фонд фаолиятини оммалаштириш, кўчмас мол-мулклардан самарали фойдаланиш, хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш ва маблағлар айланмасида шаффофликни таъминлаш кабиларга урғу қаратди.

Йиғилишда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 56 ноябрь кунлари Озарбайжонда БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси UNFCCC COP29 доирасида Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммитиrdquo бўлиб ўтади. Мазкур давоми...

1154 21:58 / 04.11.2024
.Вақф, хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилаётган Мурувват карвониrdquo номли хайрия тадбири 1011 ноябрь, шанба ва якшанба кунлари Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида давоми...

2572 13:02 / 10.11.2018
Ўзбекистонда муқаддас ислом манбаларини чуқур тадқиқ этиш, уларни асраш ва кенг жамоатчиликка етказиш йўлида навбатдаги муҳим илмийлойиҳа амалга оширилмоқда. давоми...

1338 16:34 / 25.04.2025
Мисрнинг Вақф вазирлиги жорий йилнинг 19 январидан мамлакатнинг турли ҳудудларида Қуръони карим бўйича сабоқ берадиган ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича давоми...

3684 14:00 / 09.01.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021