1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Фуқаҳоларнинг ихтилофи

12:17 / 27.01.2025 1529 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳобалар ўртасидаги ушбу масала хусусида бўлиб ўтган турли қарашдан фуқаҳолар ўртасида ҳам турли фикр келиб чиққан. Уларнинг мероси тўғрисида иккита мазҳаб юзага келган.

Биринчи мазҳаб: Абу Бакр, Алий, Ибн Аббос ва бошқа саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг мазҳаби бўлиб, улар қоидани умумлаштириб туғишганларни меросдан соқит қилишни қўллашган. Худди ушбу фикрни ҳанафий ва ҳанбалий мазҳаби ҳам олға сурган.

Иккинчи мазҳаб: Зайд ибн Собит, Усмон ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумлар мазҳаби бўлиб, улар туғишган ака-укалар она бир ака-укалар билан бирга мерос олишларини айтишган. Моликий ва шофеъий уламолар ушбу фикрни қўллашган.

Ушбу иккинчи мазҳабга суяниб, Умар розияллоҳу анҳу иккинчи мартасида ҳукм чиқарган. Бу фикр мўътамад фикр бўлиб, шаръий маҳкамалар ҳам ушбу фикр асосида ҳукм чиқаришади.

Бу масалада ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳукм чиқарганлари учун «Умария масаласи» ҳам деб номланади. Яна бу масаланинг «ҳимория», «ҳажария», «яммия» каби номлари ҳам бор. Бундай номланиб қолишига қуйидаги ривоят асос бўлган:

رُوِيَ أَنَّ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ رُفِعَتْ إِلَيْهِ هَذِهِ الْمَسْأَلَةُ فَقَضَى فِي الْمَرَّةِ الْأُولَى بِأَنَّهُ لَا شَيْءَ لِلْأَخِ الشَّقِيقِ. ثُمَّ وَقَعَتْ فِي الْعَامِ الَّذِي بَعْدَهُ، فَأَرَادَ أَنْ يَقْضِيَ بِمَا قَضَى بِهِ أَوَّلًا، فَقَالَ لَهُ أَحَدُ الْوَرَثَةِ: يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ هَبْ أَنَّ أَبَانَا كَانَ حِمَارًا، أَوْ حَجَرًا مُلْقًى فِي الْيَمِّ، أَلَسْنَا أَوْلَادَ أُمٍّ وَاحِدَةٍ؟ فَرَأَى عُمَرُ فِي كَلَامِهِ السَّدَادَ وَالصَّوَابَ، فَقَضَى بِالتَّشْرِيكِ بَيْنَهُمْ جَمِيعًا.

«Умар розияллоҳу анҳуга ушбу масала кўтарилганида у зот биринчи марта «Туғишган акага ҳеч нарса йўқ», деб ҳукм чиқарди. Кейинги йили яна шу масала кўтарилди. Шунда у киши олдингидек ҳукм чиқармоқчи бўлган эди, меросхўрлардан бири у кишига: «Эй мўминларнинг амири! Отамиз эшак ёки дарёга отилган тош бўлгандир, деб билинг, лекин биз битта онанинг болалари эмасмизми!?» деди. Унинг бу сўзида тўғриликни кўрган Умар розияллоҳу анҳу уларнинг барчаси ўртасида шериклик ҳақида ҳукм чиқарди» (Асқалоний «Талхисул-ҳабир»да келтирган).

«Манзуматур-Роҳбия»да бу масала шундай келтирилади:

Агар эрни ва онани меросхўр топсанг,

Она бир биродарлар учдан бирни олсалар,

Она ҳам бир, ота ҳам бир акалар ҳам бўлса,

Улуш тақсими-ла молни оларлар.

Сен уларнинг барчасин она бир деб бил,

Улар отасини дарёга ташланган тош деб бил,

Биродарларга тариканинг учдан бирин тақсим қил,

Муштарак масала деганда сен шуни бил.

Муштарак масаланинг сурати. Меросхўрлар сони 3 та.

1-жадвал

 

6

18

Масалани тўғрилаш

Эр ½

3

9

Эрга меросхўр фаръ бўлмагани

учун фарз улуши ярим берилади

Она 1/6

1

3

Ака-укалар бир нечта бўлгани

учун онага олтидан бир берилади

Она бир икки ака-ука

2

4

Она бир икки ака-укага фарз улуши учдан бир берилади, бу учдан бирда уларга туғишган ака ҳам шерик бўлади

Туғишган ака (асаба)

2

Чунки туғишган акани ҳам она бир ака ёки ука деб ҳисоблаб, учдан бирни улар ўртасида тенг тақсим қиламиз

 

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мероснинг шартлари ҳам учтадир 1. Мерос қолдирувчининг ҳақиқий ёки ҳукмий равишда вафот этиши 2. Мерос қолдирувчининг вафоти пайтида меросхўрнинг тирик бўлиши 3. давоми...

2233 09:26 / 10.06.2024
Масалаларни тўғрилаш ва меросни тақсимлаш Мерос уламоларининг наздида масаланинг асли Фарзларнинг биринчи тури frac12, frac14, Фарзларнинг иккинчи тури , , давоми...

1350 14:54 / 04.07.2025
Меросхўрни меросдан маҳрум қилиб қўядиган сифатлар учтадир 1. Қуллик. Қуллик сабабидан киши қариндошларининг ҳеч биридан мерос ола олмайди, чунки агар қул мерос давоми...

1393 15:34 / 05.07.2024
Мерос олувчи аёллар умумий саналганда еттита, тафсилоти билан санайдиган бўлсак, ўнтадир 1. Қиз 2. Она 3. Ўғилнинг қизи, қанча пастласа ҳам 4. Саҳиҳ момо, қанча давоми...

1435 10:06 / 07.08.2024
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021