1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ийсо алайҳиссалом ҳақларида тўғри эътиқод

19:00 / 18.02.2025 1439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ийсо алайҳиссалом ҳақларидаги тўғри эътиқод қуйидагича бўлади:

ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ

«Масиҳ ибн Марям бир расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Унинг онаси эса сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар. Уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қаёққа ўгирилиб кетаётганларига назар сол» (Моида сураси, 75-оят)

Масиҳ ибн Марям кабилар йўқ эмас. Унга ўхшашлар дунёда кўплаб ўтган. Шунинг учун пайғамбарлик хусусиятлари ила оддий одамлардан бир оз ажралиб туриши унга эргашганларни у ҳақида турли бўлмағур ақийдаларни қилишга, ҳатто уни «худо» деб даъво қилишга олиб бормаслиги керак.

«Масиҳ ибн Марям бир расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган».

Масиҳ ибн Марямдан олдин ўтган кўплаб пайғамбарларда ҳам пайғамбарлик хислатлари, мўъжизалари ва сифатлари бўлган. Лекин уларни ҳеч ким Худо деб даъво қилмаган. Чунки ҳақиқат ўзи шу. Шунинг учун Масиҳ ибн Марямни ҳам Аллоҳнинг пайғамбари деб билиш зарур.

«Унинг онаси эса сиддиқадир».

Биби Марям бинти Имрон сиддиқа, яъни Аллоҳнинг айтганларини, амру фармонини тасдиқловчидир. Содиқ, пок бир бандадир. Бу кишини ҳам «она Худо» деб эътиқод қилиб бўлмайди. Демак, Масиҳ ибн Марямни ҳам, унинг онаси Марям Сиддиқани ҳам худо деб эътиқод қилиш хатодир. Биргина далилнинг ўзи уларнинг аслида ким эканликларини кўрсатади.

«Икковлари ҳам таом ер эдилар».

Бу оддий ҳақиқат. Бу ҳақиқатни энг ашаддий насоролар ҳам инкор эта олмайдилар. Марям кичиклигидан – ота-онасидан туғилганидан бошлаб одамлар ичида ўсди. Еб-ичди. Буни ҳамма кўрди. Бу ҳол у киши бу дунёдан ўтгунига қадар давом этди. Шунингдек, Масиҳ ибн Марям ҳам онасидан туғилгандан бошлаб кўпчиликнинг ичида бўлди. Доимо таом тановул қилди. Уни Аллоҳ таоло Ўзига кўтаргунгача шундай давом этди. Буни ҳам ҳамма кўрди. Энди ўйлаб кўрсинлар. Бошқа нарсаларни бир ёққа қўяйлик-да, ушбу оятда келган энг оддий далилни – таомни олайлик. Таомга ҳожати тушувчи одам Худо бўла оладими?! Овқат емаса, қорни очиб, заифлашадиган киши Аллоҳ бўлиши мумкинми?! Ҳожатмандлик бандага хос сифат. Шунингдек, таомга ҳожат тушиши, овқат емаса, қорин очиши, сув ичмаса, чанқаш бандага хос сифатлардир. Бинобарин, ҳаётлари давомида таом еб ўтган Масиҳ ибн Марям ва у кишининг оналари Марям Сиддиқалар ҳам Аллоҳ эмас, Аллоҳнинг бандаларидирлар.

Бу жуда ҳам оддий мантиқ. Ҳеч қандай ўйлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Аммо:

«Уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қаёққа ўгирилиб кетаётганларига назар сол».

Жуда ҳам ажабланарли ҳол.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ушбулар Роббинг сенга ваҳий қилган баъзи ҳикматлардир. Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳ қилма. Яна давоми...

1504 19:00 / 02.04.2024
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .Улар .Ҳа, дарҳақиқат, бизга огоҳлантирувчи келган эди. Лекин биз уни ёлғончига чиқардик ва .Аллоҳ ҳеч давоми...

4120 12:16 / 26.03.2019
.Уларга Бизнинг баломиз етганда, тазарру қилсалар эди Лекин қалблари қаттиқ бўлди ва шайтон уларга қилаётган ишларини чиройли кўрсатди, Анъом сураси, давоми...

718 19:00 / 18.11.2025
.Улар осмонлару ерни яратган Аллоҳ уларга ўхшашини яратишга қодир эканини ва улар учун шакшубҳасиз ажал белгилаганини билмадиларми Бас, золимлар давоми...

1745 19:00 / 13.08.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021