1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«II Халқаро Ислом Санъати Биенналеси» Жидда шаҳрида ўтказилмоқда

12:23 / 20.02.2025 1084 pdf Ўқиш режими + -

2025 йилнинг 25 январидан бошлаб Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида «II Халқаро Ислом санъати биенналеси» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Нуфузли кўргазмада бутун дунёдан исломий мерос, нодир қўлёзмалар, ҳаттотлик ва наққошлик ижодлари, қадимий тангалар, либослар ва бошқа ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси фондида сақланаётган Катта Лангар Қуръонининг икки саҳифаси ҳам ушбу кўргазмага қўйилган. Мазкур экспонатни намойиш этиш ташаббуси Ўзбекистондаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан илгари сурилди.

Кўргазмадаги иштирок ва унга тайёргарлик жараёни бир неча босқичда амалга оширилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Диний идора кутубхонаси фондида сақланаётган Катта Лангар Қуръонини шахсан кўздан кечириб, унинг ҳимояси, келажак авлодга етказилиши ва халқаро кўргазмаларда муносиб тақдим этилиши борасида муҳим кўрсатмалар бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхона бўлими мудири Камолиддин Маҳкамов Жидда шаҳрига бориб, кўргазма махсус гуруҳи вакиллари ҳамда Франциянинг Лувр музейи реставратори билан ҳамкорликда Катта Лангар Қуръони саҳифаларини кўргазма залидаги махсус жиҳозга жойлаштирди.

Айтиш мумкинки, Катта Лангар Қуръони Ислом тамаддунининг ноёб дурдонаси бўлиб, унинг саҳифалари жаҳон илмий жамоатчилиги ва санъатшунослари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Халқаро Ислом санъати биенналеси дунё бўйлаб кўплаб таниқли санъатшунос, тарихчи ва илмий жамоатчилик вакилларини бирлаштирадиган йирик кўргазмалардан ҳисобланади. Унда Ўзбекистоннинг бебаҳо исломий мероси намойиш этилиши мамлакатимиз маданий-илмий меросини дунё ҳамжамиятига танитишда муҳим қадамлардан бири бўлди.

«II Халқаро Ислом санъати биенналеси» кўргазмаси 25 май санасига қадар давом этади.

 

Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонлар ҳозирда бутун дунё аҳолисининг 25 фоиздан ортиғини ташкил этмоқда ва бу дин дунёдаги иккинчи энг кўп эътиқод қилинадиган дин ҳисобланади. Глобал давоми...

4115 12:21 / 14.08.2023
Аввал хабар қилганимиздек, бугун 16 май куни устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган .Қуръон мусобақаси ndash 1442, танлови қизғин руҳда бўлиб ўтди. давоми...

2918 22:41 / 16.05.2021
Қуръони Каримни ўрганиш, уни ҳаётимизга татбиқ этиб, Аллоҳ таоло буюрганидек уни тиловат қилиш барча мўмин мусулмонларнинг зиммасидаги муҳим вазифадир.Бугун 6 давоми...

1909 20:16 / 06.01.2021
Туркиянинг ТRТ 1 каналида .Султон Алп Арслон, сериалининг сўнгги икки қисми намойиши якунига етади. Бу ҳақда .Тарихий драма султони, фейсбук ижтимоий тармоғи хабар давоми...

2927 18:16 / 18.10.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021