1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мўътабар масканлар обод қилинади

15:50 / 22.03.2025 988 pdf Ўқиш режими + -

 

Президент Шавкат Мирзиёев 22 март куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. 
– Куни кеча халқимиз билан Наврўз айёмини кутиб олдик. Бугун, муқаддас Рамазон ойида мана шу табаррук жойга келиб турибмиз. Бу улуғ кунларга тинчлик-хотиржамликда етказгани учун Яратганга шукроналар айтамиз. Илоҳим, ҳамиша юртимиз тинч, элимиз фаровон бўлсин, ҳамма хайрли ниятларимиз амалга ошсин. Бу мажмуани Имом Бухорий бобомизга муносиб тарзда қураяпмиз. У зиёрат билан бирга маърифат, тарбия, ибрат ўчоғи бўлсин, – деди Шавкат Мирзиёев. 
Имом Бухорий мақбараси бутун ислом оламида эъзозли маскан. Кўп минг сонли зиёратчиларга шароитларни кенгайтириш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан бу ерда янги мажмуа барпо этилмоқда.
Мажмуанинг умумий майдонли 44 гектар. Бугунги кунда маҳобатли мақбара, 10 минг кишига мўлжалланган масжид қуриб битказилган. Баландлиги 75 метрлик 4 та минора мажмуага улуғворлик бағишлаган. Шунингдек, музей, айвонлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилган. 
Айни пайтда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунда миллий анъаналар ва иссиқ ранглардан фойдаланилмоқда. Пештоқлар ва айвон деворларига “Саҳиҳи Бухорий”дан ҳадислар битилади.
Бундан ташқари, ҳудудда икки минг ўринли йигирмадан ортиқ меҳмонхона, хиёбонлар, тўртта таҳоратхона барпо этилади.
Бу йил юртимизда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади. Шу ҳақдаги Президент қарорида калом илми султонининг Самарқанд шаҳридаги мажмуасини қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш белгиланган.
Ташриф чоғида Президентимизга ушбу лойиҳа тақдимот қилинди.
Қайд этилганидек, Мотуридий мажмуасида 1 минг 500 кишига мўлжалланган жоме масжид, маъмурий бино қурилиши кўзда тутилган. У ерда кутубхона, мажлислар зали, инновацион музей ҳамда мутахассислар учун хоналар бўлади. Мажмуа яқинида зиёратчилар учун автотураргоҳ, таҳоратхона қурилади. 
Имом Абу Мансур Мотуридий ислом оламида ихтилофлар авж олиб, ҳар хил фирқалар кўпайган пайтда яшаган, бутун ҳаётини исломий ақийдани ҳимоя қилиш ва маърифатини ёйишга бағишлаган. У зотнинг мотуридийлик таълимоти, “Таъвилотул Қуръон”, “Китоб ат-Тавҳид” каби асарлари бағрикенглик ва мўътадиллик тамойиллари билан аҳли сунна вал-жамоанинг маънавий асосларига айланган.
Давлатимиз раҳбари бу тамойиллар бугунги кунда ҳам долзарб бўлиб бораётганини таъкидлаб, аллома бобомизнинг меросини янада кенг ўрганиш ва жаҳонга тарғиб этиш, мажмуага келувчиларга шароитларни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди. 
Яна бир хайрли лойиҳа – Оқдарё туманидаги Маҳдуми Аъзам қадамжосини обод қилишга қаратилган. Асли ҳозирги Косонсой туманида туғилган сўфий олим нақшбандия таълимотининг раҳнамоларидани бири бўлган. Илм ва дин йўлидаги узоқ сафардан сўнг, Самарқанд вилоятида абадий қўним топган.
Бу масканга келувчи зиёратчилар ҳам кўп. Уларга шароитларни яхшилаш мақсадида Маҳдуми Аъзам мақбараси ёнида уч қаватли автотураргоҳ, таҳоратхона қурилиши режалаштирилмоқда.
Самарқанд заминидан етишиб чиққан бошқа олим ва мутафаккирлар, азиз авлиёларнинг қадамжолари ҳам босқичма-босқич таъмирланиб, обод қилинади.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Брунейда туризмни ривожлантириш департаменти МПРТ томонидан Ислом туризмининг тамойилларини ўргатиш бўйича ташкил этилган семинарда 30 га яқин киши қатнашган. давоми...

1264 13:30 / 29.05.2021
Куни кеча Бишкекда Қирғизистон Президенти ҳомийлигида Замонавий дунёвий давлатда исломrdquo мавзусидаги II халқаро конференция ўз ишини бошлади.Конференциянинг давоми...

2759 11:14 / 16.11.2018
Шу йилнинг 813 февраль кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида 27 халқаро Қуръони карим мусобақаси давоми...

2200 09:57 / 07.02.2020
Бугун, 19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоевлар .Декларациялар давоми...

3103 12:00 / 19.05.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021