1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Кувайтдаги Ислом мероси уйи билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

15:15 / 24.03.2025 1227 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация ва Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт шаҳридаги Ториқ Ражаб музейига ташриф буюришди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси амалий кўмагида ташкил этилган ташрифда делегация аъзоларини Музей директори Зияд Ражаб кутиб олди. Кувайт давлати пойтахти ал-Кувайт шаҳрида жойлашган Ториқ Ражаб музейи 30 000 дан ортиқ қадимий ва замонавий буюмлардан иборат шахсий коллекцияни ўз ичига олади.

Музейга кувайтлик тадбиркор Ториқ Саййид Ражаб томонидан асос солинган. Муассаса ўз фаолиятини 1980 йилда бошлаган. Унда кўп йиллар давомида шаклланган шахсий коллекция жамланган бўлиб, Ториқ Ражаб музейи номи билан машҳур.

Ташриф давомида делегация аъзолари кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Кувайт Ислом мероси уйига ҳам ташриф буюрди. Кувайт Ислом мероси уйи мамлакатнинг маданият, санъат ва адабиёт бўйича Миллий кенгаши назорати остида «Ас-Сабоҳ» ислом санъати тўпламини намойиш этиш учун ташкил этилган. Тўпламда Хитойдан Андалусиягача чўзилган ва ҳижрий 1 асрдан 13 асргача бўлган даврларни ўз ичига олган 20 мингдан ортиқ ислом санъатининг дурдоналари бор.

Шунингдек, Кувайт Ислом мероси уйида эрамизнинг 19 асрига оид нодир китоблар тўпламини ўз ичига олган махсус кутубхона ҳам ўрин олган. Унда ислом санъати ва цивилизацияси билан боғлиқ тадқиқотларни ёритувчи нашрлар ҳам бор. Исломий асарлар уйида марҳум шайх Носир ва шайха Ҳасса томонидан йиғилган 30 минг дона қадимий буюмларга эга Сабоҳ коллекцияси мавжуд. Бу коллекция минтақадаги ислом ва араб маданий меросини акс эттиради.

Учрашув сўнгида шайха Ануд Иброҳим ас-Сабоҳга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан чоп этилган «Бухоро» китоб-альбоми тақдим этилди.

Маълумот учун, Ислом санъати музейлари коллекцияси ранг-баранг бўлиб, Қуръон қўлёзмалари ва илмий асарлар, заргарлик, тўқимачилик, кулолчилик буюмлари, шиша, металь, тош, ёғоч, фил суяги, гиламлар каби ноёб дурдоналарни ўз ичига олади. Кутубхонада араб ва бошқа тиллардаги нодир китоблар ва маълумотномалар тўплами мавжуд.

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шартшароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари биринчи бешталик давлатлар давоми...

2281 13:00 / 31.07.2019
Миср сенати Қуръони Каримнинг .Замонавий тафсир, деб аталадиган таклифни кўриб чиқиш тўғрисидаги қонуни мамлакат диний доираларида баҳсмунозараларга сабаб давоми...

1998 11:33 / 07.01.2022
Бугун, 19 май дуолар ижобат бўладиган ndash Қадр кечаси куни юртимизда хатмоналарнинг якуни бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов давоми...

2910 21:00 / 19.05.2020
Shimbun Asahi янгиликларига кўра, ушбу анимация Сафар Травел деб номланган. Сафар Саудия Арабистони ва Япониянинг қўшма ҳамкорлиги билан амалга оширилди.Фильм Авс давоми...

3382 10:53 / 25.07.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021