1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Саҳобалар энг салоҳиятли, энг илмли кишига эргашишган

15:31 / 02.04.2025 1366 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мазҳабга эргашмайдиганлар саҳобаларнинг раъйдан, шахсий фикрдан қайтарганини нақл қилиб: «Мана, саҳобалар ҳам раъйдан қайтаришган, сизлар, яъни мазҳабда юрувчилар эса ўз раъйингиз билан гапирасизлар, ваҳоланки, саҳобалар бундан қайтарган», дейишади.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Аллоҳнинг Китоби борасида илмим бўлмаган нарсаларни сўзласам, мени қайси ер кўтаради, қайси осмон мени соялайди?» деганлар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Раъй соҳибларидан, яъни дин ҳақида ўз фикри билан гапирадиганлардан эҳтиёт бўлинглар», деганлар.

Алий розияллоҳу анҳу: «Агар дин нақл эмас, ақл билан бўлганида, маҳсининг устига эмас, тагига масҳ тортиш тўғрироқ бўлар эди» деб, раъйдан қайтарганлар.

Манавилар мана шунга ўхшаш нақлларни далил қилиб, бизга: «Сизларнинг мазҳабингиз раъйга асосланган», деб таъна қилишади. Уларга жавобимиз шундай: «Бу ривоятларнинг саҳиҳлигига таслим бўлган тақдиримизда ҳам, саҳобаларнинг феъллари бу ривоятларга қарама-қарши келади: Ибн Абу Шайбанинг, Абдурраззоқнинг «Мусаннаф» китобларини очиб қаранг, Абу Бакр, Умар, Усмон ва бошқа саҳобаларнинг ақл билан ижтиҳод қилиб, фатво берган сон-саноқсиз ривоятларини топасиз. Агар саҳобалар раъйдан қайтарган бўлса, нега ўзлари раъй билан фатво беришган? Уларнинг гапи билан қилган иши бир-бирига тескари келиб қоляпти-ку?

Тўғри жавоб эса қуйидагича бўлади: Саҳобалар қораланган раъйдан қайтаришган. Илмсиз равишда, ўз ақли билан, фикри билан гапиришдан қайтаришган. Аксинча, мазҳабни инкор қилганлар: «Ҳамма ижтиҳод қилавериши мумкин», дейишади. Демак, раъйга рухсат берадиганлар аслида сизлар. Саҳобалар қайтарган раъй билан сизлар одамларга ёппасига рухсат бераётган «ижтиҳод эркинлиги» битта нарса, чунки одамларга бу борада эркинлик берилса, илмсиз равишда дин номидан истаган гапини гапириб юбораверади. Демак, саҳобалар қайтарган нарсага сизлар рухсат беряпсиз. Юқорида келтирган гапларингиз ўзингизга қарши ҳужжат! Мазҳаб имомлари қилган ижтиҳодлар эса уларгача ва улардан кейин бизгача узлуксиз, силсилавий тарзда етиб келган. Мана шу жойдаги фарққа диққат билан эътибор бериш керак!

Демак, ҳар қандай раъйдан қайтарилган эканми? Йўқ, фақатгина қораланган раъйдан, илмсизларча шахсий фикр билдиришдан қайтарилган экан.

Улар бизга яна эътироз билдириб: «Сиз мазҳабдагилар «Фалон масалада турлича гаплар бор», дейсизлар. Ҳолбуки, Пайғамбар битта, Қуръон битта бўлса, қандай қилиб турлича гап келиб чиқади?» дейишади.

Биз шундай деймиз: «Бу ҳолат саҳобаларда ҳам бўлган, улар ҳам бир масалада турли хил фикр айтишган. Деярли ҳамма масалаларда учта, тўртталаб қарашлар, фикрлар бор. Масалан, Ибн Абу Шайбанинг, Абдурраззоқнинг «Мусаннаф»ларига қарасангиз, бир масала хусусида учта, тўртталаб фикрлар бор. Шундай одамларки ихтилоф қилишган бўлса, биз ҳам ихтилоф қилсак, уларнинг йўлидан юрган бўламиз, холос. Шунда ҳам бизни адашган дейишса, майли, биз адашган бўла қолайлик, лекин ҳамма ихтилофли гапларни битта гапга келтириш керак, десангиз, саҳобалар асло бундай қилишмаган, улар ҳам ихтилоф қилишган. Ҳамма саҳобалар иттифоқ қилган, ижмоъ қилган масалалар жуда кам. Демак, мазҳаблардаги ихтилофлар саҳобаларда ҳам бўлган экан. Лекин саҳобалар энг салоҳиятли, энг илмли кишига эргашишган.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умматимиз тарихидаги дастлабки икки асрда мурсал ҳадислар мутлақ қабул қилинган. Буни Табарий очиқ айтган, Абу Довуд ҳам ўзининг .Аҳли Маккага рисола,сида буни давоми...

770 15:47 / 01.11.2025
Ушбу мақолада аҳли суннанинг манҳажи ва йўлини баён қиламиз. Бу нима ўзи Аҳли суннани бошқа тоифалардан ажратиб турадиган энг ёрқин жиҳат шуки, Аҳли сунна ёлғиз давоми...

1684 14:10 / 05.11.2024
.Ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангизу, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ ила таяммум қилинг, деган оятдаги .лаамастумуннисаа, сўзларини кўриб чиқайлик. Бу оятнинг давоми...

1031 13:58 / 25 январь
Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни улуғ имом, катта имом деб номлайди. Ҳақиқатда ҳам у киши бунга сазовор давоми...

6418 16:15 / 28.03.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021