1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Таскин ўрнида

16:25 / 14.04.2025 1812 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бироз тўхтанг биродар. Келинг ўзимиз хақимизда тафаккур қиламиз.

Дунёда етти миллиардан кўпроқ одам бор. Шулардан бир ярим миллиарди мусулмонлар экан. Демак, сиз дунёдаги хар бешта одамдан биттасисиз.

Сиз намоз ўқийсизми? Бахтли одам экансиз. Демак, сиз ҳар ўнтадан биттасисиз.

Сиз Қуръон ўқишни биласизми? Нақадар гўзал. Йигирматадан биттасиз, рўза тутасизми ўттизта, закот берасизми қирқта, ҳажга борганмисиз элликта, зино қилмайсизми олтмишта, даюс эмасмисиз етмишта инсон ичида биттасиз биродар. Ҳисобни ўзингиз давом эттириб кўринг. Қанчагача бора оласиз? Аслида қанчага бориш керак? Биласизми биродарим?!

Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Аллоҳ таоло қиёмат кунида Одамга шундай дейди: «Дўзахга юбориладиганларни чиқар, Одам дўзахга юбориладиганлар қанча? дейди.

Аллоҳ таоло: «Ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси», дейди.  Тасаввур қилиб кўринг биродар. Қўрқдингизми? Мен қўрқдим. Умримни, вақтимни сарфлаётган нарсаларимдан, гуноҳларимдан қўрқдим. Мингтадан битта бўла оламанми? Шундан қўрқдим. Сиз-чи? Сиз қўрқдингизми?

Албатта Аллоҳ меҳрибон Зот, умидим Аллоҳдан.

Аллоҳим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни шафоатларидан баҳраманд этсин.

Таскин ўрнида Яъжуж ва Маъжужлар кўп бўлишини унутманг.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 03-07/1462-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда бир сайтда жуда долзарб мавзуда ёзилган мақолага кўзим тушиб қолди. Ушбу мақолага .Либос танани яширишгами ёки кўзкўз қилишга, деб сарлавҳа қўйилган давоми...

5199 11:11 / 25.09.2020
биринчи қисм Мўмин киши касаллик, дардга йўлиққан вақтда ўзини қандай тутиши лозимлиги ҳақида сўз юритишдан аввал Ислом дини ҳаётда асли бизга нимани таълим давоми...

3651 10:51 / 27.06.2022
Молдунё одамларни синаш учун берилган. У ёмонликка ҳам, яхшиликка ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Бойликка эришган киши Аллоҳнинг розилигига муяссар бўлиш учун давоми...

6876 11:00 / 30.07.2022
Дунё Аллоҳ наздида чивин қанотича қадрга эга эмас Бани Исроилда икки киши бор эди. Уларнинг бири кофир бўлиб унинг исми Буротус эди. Иккинчиси эса мусулмон бўлиб давоми...

3047 17:00 / 26.07.2022