1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Набий алайҳиссаломнинг бомдод намозидан сўнг айтадиган дуолари

09:58 / 15.04.2025 2055 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин икки лабларини нимадир деб қимирлатар эдилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, бу айтаётган нарсангиз нима?» деб сўрадим. Шунда У зот:

اللهُمَّ بِكَ أُحَاوِلُ وَ بِكَ أُصَاوِلُ وَبِكَ أُقَاتِلُ

«Аллоҳумма бика уҳаавилу ва бика усоовилу ва бика уқоотилу», деб айтяпман», дедилар».

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг билан ҳаракат қиламан, Сенинг номинг билан ғолиб бўламан ва Сенинг номинг билан уруш қиламан.

Ибн Сунний ривоятлари.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар овқат еб бўлсалар .Алҳамду лиллаҳил лазий атъамана ва сақона давоми...

1594 09:52 / 14.09.2025
. Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни айтмоқни ўргатар давоми...

1552 07:31 / 08 январь
. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки давоми...

1174 11:59 / 09.11.2025
. . . Муъоз ибн Жабол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамнинг .Аллоҳим Албатта, мен давоми...

100 07:48 / 18 февраль
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021