1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Умматга ибрат бўлганлар

14:27 / 15.04.2025 1587 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳи «Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?» номли китобида қуйидагиларни ёзади:

«Адиблардан бири шундай деган эди: «Икки нарса борки уларнинг аниқ вақти йўқ. Шахснинг ҳаётидаги уйқу ва миллатнинг ҳаётидаги таназзул. Шунинг учун бу иккисини фақатгина улар ғолиб келиб, эгалик қилганидан кейингина билинади».

Ҳақиқатда бу кўплаб миллатларнинг ҳаётида бор бўлган масаладир. Бироқ мусулмонларнинг ҳаётидаги бошланган таназзул ва пасайиш бошқа миллатларникидан кўра ёрқинроқ экани кузатилади. Биз агар камолотга етиш билан завол топишнинг ўртасини ажратиб тургувчи чегарага бармоғимизни қўймоқчи бўлсак, хулафои рошидинлар билан араб подшоҳлиги ёки мусулмонларнинг подшоҳлигининг ўртасини ажратиб турадиган ўша тарихий чизиққа қўйишимиз аниқ эди».

Бу мусулмонларнинг таназзули рошид халифалар – Абу Бакр Сиддиқ, Умар Форуқ, Усмон Зуннурайн ва Али Муртазо розияллоҳу анҳумларнинг даврларидан кейин бошланган деганидир. Кўпчилик уларга имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг олти ойлик халифалик қилган даврларини ҳам қўшадилар. Бошқача қилиб айтганда, қирқинчи ҳижрий санада мусулмонларнинг тамаддуни ривожланишдан тўхтаган, таназзул бошланган. Ушбу гапни деярли барча мусулмон уламолар тасдиқлайдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларининг қирқ биринчи йилидан, шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳининг таъбири билан айтганда, араб подшоҳлиги ёки мусулмонларнинг подшоҳлиги даври бошланган. Ана ўша давр бошланганда мусулмонлар тамаддуни биносига бир дарз кетган. Кейин эса замон ўтиши билан мазкур дарз аста-секин катталашиб борган.

Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳи рошид халифалар даври ҳақида қуйидагиларни ёзади:

«Ислом жамиятига – ва билвосита оламга - йўлбошчилик қилиш иймон, эътиқод, амал, ахлоқ, тарбия, тартиб, нафс поклиги, ҳаёт тарзининг юксаклиги, комиллик ва мўътадиллик жиҳатидан ҳар бирлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юксак мўъжизалари бўлган шахсларнинг қўлларида турган эди. Уларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шакллантирган ва Исломнинг қолипига солиб қўйган эдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг жисмлари, кўнгил истаклари, ҳаракатлари, рағбатлари ва ҳою ҳаваслари ҳеч хам ўзлариникига ўхшамайдиган бўлиб қолганди. Борди-ю, бирор бир шахс диққат қилиб боқадиган бўлса уларнинг сийратлари ва ахлоқлари орасида Исломнинг руҳияти ҳамда исломий ҳаётга терс келадиган ҳеч бир камчиликни кўрмаган бўлар эди. Фаразан Ислом башар тимсолида намоён бўлганида уларнинг бирорталари сингари каби бўлишдан ошиғига ўтмаган бўларди. Улар биз айтиб ўтганимиздек, дин ва дунёнинг ҳамда у иккисининг ўртасини жамлашнинг мукаммал тимсоллари ва етук намуналари эдилар. Шу сабабли улар одамлар билан намоз ўқийдиган имомлар, уларнинг муаммоларини ечиб берадиган, уларнинг ўрталарида адолат ва илм билан ҳукм чиқарадиган   қозилар, мусулмонларнинг моллари ва хазиналари учун ишончли кимсалар бўлган, мамлакатнинг ишларини назорат қиладиган ва Аллоҳнинг ҳаддларини қоим қиладиган шахслар эдилар. Уларнинг бирлари бир пайтнинг ўзида тақводор зоҳид ва қаҳрамон жангчи, тушунчаси ўткир қози, мужтаҳид фақиҳ, тадбиркор амир, уста сиёсатчи эди. Битта шахсда ҳам дину диёнат ва ҳам сиёсат ўз ифодасини топар эди. У ҳам бўлса халифа ва мўминларнинг амири бўлиб унинг атрофида - агар таъбир жоиз бўлса, - ана шу мактаб ­ Пайғамбар мактабининг ёки масжидун набийнинг битирувчилари бор эдилар. Улар бир тану бир жон, битта тарбияни олган одамлар бўлиб халифа уларнинг фикрлари билан ўртоқлашар ва улардан фойдаланар эди. Зеро, муҳим саналган ҳеч бир ишни уларнинг иштирокисиз ҳал қилмас эди. Ҳатто улардаги руҳият маданиятга, ҳукуматдаги тузимга, одамларнинг ҳаёти, жамияти ва ахлоқларига сингиб кетган, маданиятга бўлган рағбат ва майллари аксига олиб бу борадаги ўз хусусиятларини намоён қилиб бўлганди. Шунинг учун руҳ билан модданинг ўртасида адоват, дин билан сиёсатнинг ўртасида кураш, дин билан дунёнинг ўртасида тафовут, принциплар билан манфаатлар ўртасида тортишув, ғаразлар билан ахлоқлар орасида сиғишмовчилик, табақалар орасида ўзаро қирғинбаротлар ва шаҳватлар йўлида мусобақалашишлар йўқ эди».

Шунинг учун ҳам уларни «Рошид халифалар» – тўғри йўлдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосарлари деб номланган. Уларнинг ҳар бирлари икки оёғи билан ер юзида юрадиган Қуръонлар бўлганлар. Уларнинг ҳар бирлари мусулмон умматига жонли ибрат бўлганлар. Рошид халифаларнинг асосий қилган ишлари ихлос билан инсониятнинг инсонийлигини рўёбга чиқариш бўлган. Уларда инсониятга етакчилик қилиш шартлари мужассам бўлган.

«Исломий етакчилик шартлари:

«Ҳақиқатда Исломий раҳбарлик жуда ҳам нозик ва кенг қамровли  сифатларни талаб қилади. Биз уларни иккита калима – жидди жаҳд ва ижтиҳодга жам қилишимиз мумкин. Бу иккаласи енгил ва оддий сўзлар. Аммо улар кўплаб маъноларга бой сермазмун калималардир.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буюк ватандошимиз Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган давоми...

3382 19:30 / 11.05.2021
Зулматли асрлар давомида чуқур уйқуда ётган Европа турли омиллар, жумладан, Ислом тамаддуни таъсири туфайли уйғониб кўзини очганидан кейин аста ҳаракатлана давоми...

1921 14:06 / 12.12.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг сураларидан бирини қалам билан қасам ичиб бошлаган. Бунда қаламнинг аҳамиятига ишора бор. Қалам доимо илму маърифат воситаси, рамзи давоми...

5276 19:00 / 14.07.2022
Аллоҳ таоло .Ҳадид, сурасида марҳамат қилади .Батаҳқиқ, расулларимизни очиқойдин ҳужжатлар ила юбордик ва одамлар адолатда туришлари учун улар давоми...

1942 12:34 / 24.07.2024
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021