1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Сила ибн Ашиймнинг каромати

05:00 / 11.03.2017 3938 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сила ибн Ашийм урушдалигида оти ўлиб қолди. Шунда: “Эй Аллоҳ, бирорта махлуққа менга қарши ишлатиши учун куч-қувват бермагин” деди ва Аллоҳ азза ва жаллага ёлбориб дуо қилди. Шу пайт Аллоҳ таоло унинг отини тирилтирди. Жангни ўтказиб уйига қайтгач, ўғлига: “Эй ўғилчам, бу отнинг устидаги эгарини ол. Чунки, эгар ориятга олинган (бировдан фойдаланиш учун олиб турилган) эди” деди. Ўғли эгарни олгач, от яна ўлди. 

Бир куни Сила ибн Ашиймнинг жуда қорни очиб кетди. Аммо ейишга ҳеч вақоси йўқ эди. Шунда қўлларини кўтариб, Аллоҳдан таомлантиришини сўраб дуо қилди. Шу пайт ёнига ипак газламага ўралган хурмо япроқлари тушди. Япроқлар орасида янги пишган хўл хурмо турарди. Дарҳол ўша хурмодан еб, қорнини тўйғазди. Ипак мато эса хотинининг бисотидан жой олди. 

Бир куни арслон Сила ибн Ашиймнинг уйига келди. У намоз ўқиётган эди. Намоз ўқиб бўлгач, арслонга қарата: “Ризқингни бу ердан эмас, бошқа жойдан изла!” деди. Шу заҳоти арслон очликдан наъра тортганича у ердан кетди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Раҳмлиларга Раҳмон ҳам раҳм қилади Ердагиларга раҳм қилинглар, осмондаги Зот сизларга раҳм қилади

3338 06:10 / 01.09.2017
Ўсиб келаётган ёшларимиз оталари одатлантирган нарсаларга ўрганиб улғаядилар.Абу Ало Мағрибий

3039 08:55 / 11.12.2017
6. Ҳаётда қийинчиликларни бошдан кечирганингда ақлинг ёшингдан кўра каттароқ бўлиб қолади. Бошга тушадиган ҳар бир ташвиш, ҳар бир муаммо пишибетилишнинг янги давоми...

4292 05:00 / 07.03.2017
Мишмишни ёвуз одам ўйлаб топади. Аҳмоқ уни тарқатади. Ақлсиз, нодон уни тасдиқлайди. Сен мана шу уч тоифадан бўлмасликка ҳаракат қил

3634 09:40 / 10.03.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021