1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Инсон меҳмондир

05:00 / 11.03.2017 3880 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Сулаймон Дороний айтадилар: “Менга Саъид ал-Ифриқий қуйидаги воқеани сўзлаб берди: “Мен шерикларим билан Байтул Мақдисда, масжидда ўтирган эдим. Қарасам, ёнимда юнгдан тикилган кўйлак кийиб, худди шундай рўмол ўраб олган бир аёл турибди. У шундай деб дуо қилар эди: “Эй Аллоҳим, эй Хожам, Сен йўл кўрсатмаган кишининг йўли нақадар тор! Сен унинг дўсти, улфати бўлмаган банданг эса, нақадар ёлғиз!” 

Мен унга: “Эй синглим, банда Аллоҳдан қайси иши сабабли узилади?” деб сўрадим. У: “Дунёга муҳаббат қўйиши сабабли узилади. Аммо Аллоҳнинг шундай бандалари ҳам борки, У зот уларга Ўзининг муҳаббат шаробидан ичириб қўяди. Натижада улар Аллоҳдан бошқа ҳеч кимни яхши кўрмайдилар” деб жавоб берди-да, қуйидаги шеърни ўқиди:


“Амалларингдан ўзингга яқин дўст тайёрлаб ол. 

Чунки, йигит кишининг қабрдаги дўсти қилган амалидир. 

Огоҳ бўлингларки, инсон оиласи учун бир меҳмондир. 

Улар билан озгина яшайди-да, кейин ҳақиқий уйига кетади”. 



Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча йўллар тезликни белгилаб турувчи мосламалар радар билан назорат қилинади. Фақат Аллоҳ томон бўлган йўл ундай эмас. Балки унга .Тезликни оширинглар, деб ёзиб давоми...

3886 07:38 / 05.07.2017
Рангининг тозалигига алданма, оғзида ўлдирувчи заҳар бор Қанчаданқанча сиртдан оппоқ кўринадиганлар борки, қалби қопқора

3455 09:05 / 24.03.2018
Ким қалбини Аллоҳнинг зикри билан намлаб юрса, ҳаёт қурғоқчилигида ташна бўлмайди.Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу давоми...

2767 09:53 / 17.01.2019
Рамазонни шундай ҳолда ташлаб қўймайман. Намозларга эътиборли бўламан, Қуръонни хатм қиламан, деб рамазон киришидан аввал айтар эдинг. Ҳақиқатда руҳиятинг давоми...

3127 18:06 / 18.06.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021