Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Усайд ибн Хузайр розияллоҳу анҳу Бақара сурасини ўқиётган эди. Шу пайт осмондан булутга ўхшаган нарса тушди. Ўша нарсанинг ичида чироққа ўхшаш ялтироқ нарсалар ҳам бор эди. (Кейинчалик у зот бу ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сўзлаб берганларида, Пайғамбаримиз ўша нарса фариштадир, деганлар.)
Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Нима учун Аллоҳ таоло Қуръонни .шифо, деди, .даво, демади Чунки даво баъзан шифо бўлади, баъзан шифо бўлмайди. Аммо Қуръон ҳар бир дардга шифодир.
2432 07:13 / 26.10.2018
Гоҳида киши тоати сабабли ғурур, миннат ва кибрга кетади. Гоҳида киши гуноҳмаъсият сабабли синиқлик, тавба ва пушаймонликка тушади.
3220 08:40 / 17.03.2018
Эй дўстимМени бирор гуноҳ ёки ноҳақлик устида кўрсанг, менга насиҳат қилиб, тўғри йўлга бошла.Сиқилиб қолишимдан қўрқма, дунёда бир кун сиқилсам сиқилай. Аммо охиратда бир умр сиқилишга чидай олмайман
3243 20:54 / 29.01.2018
Бир ҳаким зотдан .Сабр нима, деб сўрашди. .Балога гирифтор бўлсанг ҳам, қалбингада .Алҳамдулиллаҳ,ни такрорлаб турмоғинг,, деди у.
5413 06:05 / 04.10.2018