1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Усмон Мусҳафи рақамлаштирилади

16:34 / 25.04.2025 1351 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистонда муқаддас ислом манбаларини чуқур тадқиқ этиш, уларни асраш ва кенг жамоатчиликка етказиш йўлида навбатдаги муҳим илмий-лойиҳа амалга оширилмоқда. Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан Тошкентда сақланаётган, дунёдаги энг қадимий Қуръон нусхаларидан бири — Усмон Мусҳафи устида кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг асосий йўналишларидан бири — Усмон Мусҳафи ва Катта Лангар Қуръонининг матни, унда ишлатилган сиёҳ, ёзув турлари ва реставрацияси карбон таҳлили асосида чуқур илмий таҳлил қилинади. Бу орқали Қуръон нусхаларининг тарихий даври, ёзилиш услуби ва материаллари аниқланади.

Тадқиқотлар натижасида Усмон Мусҳафининг электрон нусхаси яратилади. Бу электрон шакл марказнинг Қуръони карим залида интерактив мониторлар орқали тақдим этилади — ташриф буюрувчилар Мусҳаф саҳифаларини виртуал тарзда варақлаб кўриш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, Мусҳафнинг юқори аниқликдаги янги факсимиле нашри ҳам тайёрланади. Бу нашр оригинал нусханинг шакл, ранг ва ёзувларини тўлиқ акс эттиради, шунингдек, илмий-тарихий изоҳлар билан бойитилади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистондаги исломий меросни кенг тарғиб этиш, шунингдек, Ислом цивилизацияси экспозициясини янада бойитиш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу билан нафақат юртимиз аҳли, балки бутун дунё мусулмонлари энг қадимий Қуръон нусхаси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Бугун кунда Вақфrdquo хайрия жамоат фонди кўплаб хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда.Хайрия фондига хориждаги ватандошларимизни ҳам жалб этиш ишлари йўлга давоми...

2733 17:45 / 09.01.2019
2023 йил 23 май куни Тошкент вилоятидаги .Зангиота, жомеъ масжидида шу йил ҳажга борувчи Тошкент вилоятилик ҳожилар билан вилоят бош имомхатиби Жасур домла Раупов давоми...

1867 11:17 / 24.05.2023
Испания, Косово, Россия, Хорватия, Колумбия, Жанубий Корея каби Европа, Америка ва Осиёнинг қатор давлатларидаги маҳсулотларни рўйхатга олиш ташкилотлари давоми...

2616 09:20 / 09.03.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан муборак Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок давоми...

2268 13:50 / 28.02.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021