1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Акдария масаласи

18:45 / 27.04.2025 1463 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу масала Бану Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқе бўлган. Шунинг учун у «акдария масаласи» деб аталади. Яна баъзилар: «Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларида ушбу масала хусусида бир оз кадар (ноаниқлик) содир бўлиб, асл қоидага хилоф бўлганлиги учун «акдария масаласи» деб номланган», дейишади. Бу борада яна бошқа фикрлар ҳам бор.
 
Масала шундай: бир аёл вафот этиб, ортидан эри, онаси, бобоси ва битта туғишган синглиси қолди. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳаблари тақозосига кўра туғишган сингил меросдан маҳрум бўлиши керак, чунки эр ярим олса, она учдан бир олади. Қолган олтидан бир бобонинг фарз улушидир. Бу улушга сингил шерик бўлиши мумкин эмас, чунки бобонинг олтидан бир улуши ушбу ҳолатда камаймаслиги лозим. Демак, сингилни меросдан ҳажб қилиб, юқорида ўтган қоидага кўра унга тарикадан улуш ажратмаймиз. Ушбу фикр Абу Ҳанифа ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳумаллоҳнинг мазҳаблари ҳамдир. Лекин Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу қоидага хилоф қилиб, сингилга яримни фарз улуш қилиб берадилар. Масала 6 дан 9 га авл бўлади. Сўнгра сингилнинг улушини бобога қўшиб, улар ўртасида «бир эркакка икки аёл улушича» қоидаси асосида тақсим қиладилар. Масала дуруст бўлиши учун 27 дан ҳисоб қилинади. Шунда эр 9 улуш, она 6 улуш, бобо 8 улуш, туғишган сингил 4 улуш олади. Ушбу йўналишни имом Шофеъий ва Молик мазҳаблари олишган (масала 1-жадвалда қоида асосида, 2-жадвалда акдария масаласи асосида ечилган)
 
1-жадвал
 

 

6

Эр ½

3

Она ½

2

Бобо 1/6

1

Туғишган сингил маҳжуба

0

 
Масаланинг асли 6 бўлиб, 9 га авл бўлди. Бобо ва туғишган сингилнинг улушлари йиғиндиси 4 га тенг: икки ҳисса бобога ва бир ҳисса туғишган сингилга. Тўққизни учга кўпайтирамиз, йигирма етти бўлади ва шунда масала тўғри чиқади.
 
Мулоҳаза.
 
Ушбу меросхўрлардан ҳеч бири алмаштирилмайди. Агар улардан бири алмаштирилса, масала акдария масаласи ҳукмидан чиққан бўлади. Валлоҳу аълам.
 
2-жадвал
 

 

3

 

6

9

27

Эр ½

3

9

Она

2

6

Бобо 1/6

1

8

Туғишган сингил ½

3

4

 
 
Масаланинг асли 6 эди, 9 га авл бўлди, уни 27 га тўғрилаб оламиз.
 
Эрга меросхўр фаръ бўлмаганлиги учун фарз сифатида ярим, онага фаръ ва тааддуд йўқлиги учун учдан бир, бобога олтидан бир, туғишган сингилга ярим. Сўнгра бобо билан туғишган сингилнинг улуши қўшилиб, иккисининг ўртасида «Бир эркакка икки аёл улуши мислича» қоидасига кўра тақсимланади.
 
«Ислом шариатида мерос илми» китобидан
 
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида чоп қилинган.
Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Аллоҳ таоло азиз Китобида шундай марҳамат қилади .Аллоҳ сизга фарзандларингиз борасида бир ўғилга икки қиз улушича деб давоми...

1581 19:00 / 10.01.2024
Бу масаладаги меросхўрларнинг баъзиси фарз эгалари, баъзиси эса асабалардир. Бу меросхўрларнинг баъзисига 1 динордан, баъзисига 2 динордан ва баъзисига ундан давоми...

1303 14:02 / 05.09.2025
Ҳомиланинг мерос олиш ёки олмаслик ҳолати бештадан ортиқ ҳам, кам ҳам бўлмайди 1. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўғил ёки қиз бўлсин, меросхўр бўлмайди. 2. Қиз ёки ўғил давоми...

1069 15:06 / 14 январь
.Ҳомила, сўзи луғатда .ҳамалат, таҳмилу, ҳамлан, феълининг масдари бўлиб, аёл киши юкли бўлганда ҳомиладор бўлди, дейилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади давоми...

1290 14:10 / 26.12.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021