1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Иорданияда диний соҳа ходимлари касб-маҳорати оширилади

14:33 / 30.04.2025 975 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий   ҳазратлари халқаро конференция доирасида 
Иордания бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот ҳамда Қирол Абдуллоҳ II номидаги Имомлар малакасини ошириш институти директори Абдусаттор Алқуда билан учрашув ўтказдилар.  

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётгани, мамлакатлар раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги муносабатларга замин бўлаётгани, алоқаларни ривожлантириш бўйича “Йўл харита” ишлаб чиқилгани, унда диний таълим, замонавий фатво ишлаб чиқиш бўйича вазифалар белгиланганига урғу қаратилди.   

Диний идора Фатво маркази уламолари мазкур институтдаги ўқувларда мунтазам иштирок этиб келаётгани, иорданиялик уламолар мамлакатимиздаги анжуманларда доимий қатнашиб келаётгани, хусусан, Исломий илмлар дорулфунуни доктори Шайх Салоҳ Абул Ҳож фаоллиги учрашувда алоҳида таъкидланди.

Учрашув ниҳоясида

замонавий фатволарни ишлаб чиқиш, диний соҳа ходимлари малакасини ошириш ва илмий-тадқиқот олиб боришда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идорасида .Сарҳисоб 2020, танловининг якуний босқич ғолиблари эълон қилинди.Танлов икки босқичда ўтказилди. Дастлаб ҳудудий давоми...

1292 07:55 / 01.04.2021
Вашингтон университетининг ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олган талаба битирув кечасида биринчилардан бўлиб ҳижоб либосида иштирок этади. Бу ҳақда islam.ru news давоми...

2546 14:00 / 08.06.2021
Саудия Арабистони мусулмон дизайнерлари ва рассоми Ноҳа Раҳим хаттотлик дунёсига ноанъанавий услуб яратди. Япон ёзув тизимида ишлатиладиган хитойча белгилар mdash давоми...

1939 10:59 / 24.06.2021
2023 йил 16 март куни пешин намозидан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги Минор жоме масжиди имомхатиби давоми...

4516 15:11 / 16.03.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021