1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳожиларга хизмат қилиш – ҳам шараф, ҳам масъулият

11:08 / 08.05.2025 990 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида «Ҳаж – 2025» мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатувчи элликбошиларнинг видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бу йилги ҳаж мавсумида ҳожиларга хизмат қилиш учун 14 нафар мингбоши, 303 нафар элликбоши, шунингдек, ишчи гуруҳи, шифокор ва ошпазлар жамоаси жалб қилингани маълум қилинди.

Муфтий ҳазратлари гуруҳ раҳбарларига зиёратчиларга Исломнинг бешинчи арконини бажартиришга масъул эканини ҳис қилган ҳолда қуйидаги масалаларга жиддий эътибор бериш лозимлигини қайд этдилар:

• ҳаж амаллари қандай бажарилиши (тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатларини) ҳожиларга тушунтириш;

• янги фиқҳий масалалар баён этилган китоблардан бохабар этиш;

• Фатво маркази томонидан эълон қилинаётган муҳим фатволардан хабардор қилиш.

Учрашув давомида бу йил ҳажга доир саволлар учун махсус колл-марказ ва телеграм бот ишга туширилгани, зиёратчиларга Мадина шаҳрида махсус бейджик-битоқа берилиши ва уни доим тақиб юриши зарурлиги айтиб ўтилди.

Мажлис давомида муфтий ҳазратлари: «Ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлади, иншаАллоҳ. Шу боис ҳар бир элликбоши ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозим», дея таъкидладилар. — Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда қуйидагича марҳамат қилганлар: «Ҳожилар ва умрачилар Аллоҳнинг меҳмонларидир. Агар Аллоҳга дуо қилсалар, уларнинг (дуоларини) ижобат қилур. Агар Аллоҳга истиғфор айтсалар, уларни мағфират қилур».

Имом Ибн Можа ривояти.

Йиғилишда зиёратчиларнинг ибодатлари мукаммал бўлиши учун уларга қулай шарт-шароитларни муҳайё қилиш борасида Макка ва Мадина шаҳарларидаги ҳаж ишчи гуруҳи фаолият олиб бораётгани, авиақатновлар жадвали тасдиқлангани, меҳмонхоналар зиёратчиларни кутиб олишга шай ҳолга келтирилгани, Мино, Арафот ва Муздалифадаги жойлар кўздан кечирилгани ҳақида ҳам маълумот берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Обиджон Қодиров, шифокорлар гуруҳи раҳбари Алишер Саатов сўзга чиқиб, ташкилий ишлар, тиббий жиҳатлар, хат-ҳужжатлар, жамоавий тартиб-интизомга риоя этиш, қонун-қоидаларга амал қилиш, ҳожилар хавфсизлини таъминлаш ва огоҳликга оид муҳим тавсияларни бердилар.

Тадбир якунида Ҳақ таолодан бу йилги ҳаж мавсуми муваффақиятли ўтишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2020 йил 1 ноябрдан имконияти чекланган эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқароларга диниймаърифий суҳбатлар йўлга қўйилди.Тадбирга 90 га яқин имконияти чекланган давоми...

1675 09:12 / 04.11.2020
Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан турли ўлкалардан ўзбек халқи номига таъзия изҳорлари давоми...

2354 16:31 / 17.08.2021
Бугун, 11 август куни Қашқадарё вилояти 3ҳудуд Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

927 15:14 / 11.08.2025
Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомхатиблар ўртасида .Йил имоми ndash 2022, кўрик давоми...

2770 16:55 / 29.11.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021