1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж вазири билан янги тартиб ва қулайликлар муҳокама қилинди

19:01 / 09.11.2025 1099 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 9 ноябрь куни Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида “Ҳаж – 2026” мавсумини намунали ташкил этиш юзасидан мулоқот бўлиб ўтди. Унда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, атташе Шуҳрат Амоний ҳамда Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Саудия элчиси Юсуф ал-Утайбий келгуси ҳаж мавсумини юқори даражада ташкил этишни муҳокама қилишди. 

Учрашув аввалида муҳтарам Президентимиз ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар салмоқли натижа бераётгани, делегациялар алмашинуви кўпайгани ва ҳожиларга энг юқори даражадаги хизматлар кўрсатилаётгани алоҳида қайд этилди.
Музокаралар чоғида янги мавсумда ҳожилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган янги тартиб-қоидалар тўғрисида фикр-мулоҳаза алмашилди. Жумладан, тиббий талабларга қатъий риоя этиш, ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш, шартнома бандларини бажариш ва ҳаж мавсумида низом талабларига амал қилишга урғу қаратилди.

Ҳаж вазири давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий-тадқиқот, бунёдкорлик ишлари, ҳаж ва умра йўналишидаги янгиланишлар ва зиёратчиларимиз тартиб-интизомини юқори баҳолади. Шунингдек, у Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси ва Самарқандаги Имом Бухорий мажмуасининг тантанали очилиш маросимларида иштирок этиш ниятини билдирди.  

Учрашувда зиёрат туризмини ривожлантириш, ўлкамизнинг қадимий шаҳарларига саёҳатлар уюштириш, илм-фан, илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорлик қилиш кабиларга ҳам тўхталинди.

Мулоқот якунида томонлар қатор масалалар бўйича келишувга эришиш баробарида ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ислом дунёсининг машҳур олими шайх Муҳаммад Аввома ва улар бошчилигида делегация Бухорои шарифнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат давоми...

4872 13:09 / 22.09.2018
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент шаҳридаги .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидининг мутавалли ёрдамчиси Абдужамил ака давоми...

2132 12:55 / 29.09.2020
Тошкент шаҳар бош имомхатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги .Чоштепа, ҳамда Учтепа туманидаги .Азиз ота, жоме давоми...

1616 09:00 / 30.06.2021
Бугун, 31 август куни бомдод намозидан сўнг Мадинаи Мунаввара шаҳрида замонамизнинг машҳур алломаларидан бири, фазилатли шайх Муҳаммад Аввоманинг ўғиллари, етук давоми...

2242 14:11 / 31.08.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021