1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламолар зиёратчиларга маърифий суҳбатлар ўтказмоқда

18:09 / 29.05.2025 961 pdf Ўқиш режими + -

Юртимиз уламолари Макка шаҳрида зиёратчилар жойлашган меҳмонхоналарда ҳаж ибодатининг одоблари ва унинг аҳкомлари ҳақида ҳожиларимизга маърифий суҳбатлар қилиб бермоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Қуръон ва тажвид бўлими мудири шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли, Фатво маркази директори ўринбосари Ғуломжон домла Холбоев, Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов, Тошкент шаҳар вакили ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев, «Абу Ҳанифа» жомеъ масжиди имом-хатиби Муҳаммадамин домла Алихонов, «Эшон Бобохон» жомеъ масжиди имом-хатиби Таваккал домла Кенжаев, Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммадбобур домла Йўлдошев каби уламолар ҳожиларга суҳбатлар қилиб беришмоқда.

Учрашувларда табаррук шаҳарлар қадр-қиммати, бу ерларда зиёрат ва ибодат қилиш улкан саодат экани, бу улуғ масканларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юрганлари, Ислом тарихидаги муҳим воқеалар содир бўлгани, ҳаж улуғ ибодатлиги, бундай шарафга етказгани учун Аллоҳ таолога шукроналар айтиш, ҳар бир зиёратчи ҳақиқий ҳожилик мақомига етишиш йўлида юксак ихлос, гўзал одоб билан ҳаракат қилиш тавсия этилмоқда.

Шунингдек, маърифий суҳбатлар чoғидa, аввало, ниятни тўғри қилиш, дoимo Аллоҳ таолонинг зикpи билан банд бўлиш, иcтиғфоp, дyoлар ва Қypъoни Кapимни тилoвaтини кўпайтириш, тилни бeҳyдa cўзлapдaн тийиш, қўлидaн кeлгaничa oдaмлapгa яxшилик қилиш, қaлбни мaшғyл қилувчи нарсалардaн ҳoли бўлиш, ўзини камтар тyтиш, зeбy зийнaтгa эътибop беpмacлик сингари ҳаж одобларига амал қилиш ҳажнинг мабрур бўлишига сабаб бўлиши ҳақида шаръий далил ва ҳаётий мисоллар асосида эслатиб ўтилмоқда.

Суҳбатлар давомида зиёратчилар билан ҳаж ибодатига доир савол-жавоблар ҳам бўлмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги Abu Sarhadrdquo ҳамкор ширкати раҳбари давоми...

3418 19:05 / 05.01.2022
Юртимизга Лондондан ташриф буюрган исломшунос олим, шайх Сулаймон Ғани ҳафизаҳуллоҳ бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишмоқда. Ушбу давоми...

2760 20:01 / 22.02.2020
Республикамизда имомхатиблар фаолиятини янада такомиллаштириш, бугунги глобаллашув даврида Ватан равнақи йўлида хизматлари ҳамда ёшларимизнинг турли ёт давоми...

1810 21:52 / 04.12.2023
4 январь Халқаро Брайл алифбоси куни. Ушбу сана 2018 йил, 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг ARES73161 сонли резолюцияси билан эълон қилинган ва ўтган йилдан бошлаб давоми...

2366 17:59 / 04.01.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021