1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Мотуридийнинг «Китоб ат-Тавҳид» асари асл нусхада намойиш этилади

19:20 / 31.07.2025 955 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида «Биринчи Ренессанс» даврига бағишланган экспозицияни мазмунан бойитишга қаратилган илмий муҳокамалар изчил давом этмоқда. Экспозиция ишчи гуруҳи таркибида халқаро эксперт сифатида иштирок этаётган «Ал-Фурқон» ислом мероси жамғармаси директори Сали ШаҳсуварийМарказ музейи экспозициясининг «Биринчи Ренессанс» бўлими капсулаларида тақдим этиладиган видеоконтентлар сценарийларини тайёрлаш устида иш олиб бормоқда. 

У тарихий мазмундаги сурат ва ҳужжатларни визуал шаклда намойиш этиш учун Италиянинг «Magister Art» дизайн компанияси билан ҳамкорликда ишламоқда. Шу билан бирга, Сали Шаҳсуварий манбалардаги маълумотларнинг илмий ва диний жиҳатдан аниқ ва асосли бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Экспозицияда ислом илмий меросининг етук намояндаларидан бири бўлган Имом Абу Мансур Мотуридийнинг «Китоб ат-Тавҳид» асари асл нусхада, «Таъвилот ал-Қуръон» асари эса кўчирма нусхада намойиш этилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, унинг таълимотини чуқур ўрганган Абу Муин Насафийнинг машҳур «Табсират ал-адилла» асари ҳам витриналардан жой олиши режалаштирилган.

Муҳокамалар давомида ушбу алломаларнинг илмий меросини нафaқат кўргазма воситасида, балки аудио ва видеоконтент шаклида ҳам тақдим этиш таклифи илгари сурилди. Бу орқали экспозиция ташриф буюрувчиларда IX-X асрларда Марказий Осиёда ислом дини, фалсафаси ва калом илми юксак ривожлангани ҳақида кенг ва яхлит тасаввур уйғотиш мақсад қилинган.

Мазкур экспозиция «Биринчи Ренессанс» даврининг ақлий-маънавий ютуқларини замонавий музей технологиялари орқали кенг жамоатчиликка етказишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 3 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилояти Сирдарё туманида қайтадан бунёд этилаётган Янги ҳаётrdquo давоми...

1459 20:01 / 03.05.2023
Германия ҳукумати расмийси Стефан Сейберт мусулмонларнинг ибодатхоналарига қилинган ҳар қандай ҳужум қораланишини эслатиб ўтди. Бу ҳақда iqna хабар давоми...

2316 15:00 / 13.06.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 28 йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб давоми...

2588 23:51 / 27.08.2019
Олти араб мамлакати муборак Рамазон ойида масжидларда таровеҳ намозини ўқишга рухсат беради, учтаси коронавирус пандемияси сабабли тунги намозни тақиқлашни давоми...

2310 09:00 / 09.04.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021