1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Емак ва ичмак пайтида «Бисмиллаҳ»ни айтиш

09:28 / 03.08.2025 1236 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга (овқатланаётганимда) «Аллоҳ исмини зикр қил ва ўнг қўлинг билан егин», деб айтдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз (овқат) ейдиган бўлса, ана шу таомнинг аввалида Аллоҳ исмини зикр қилсин (яъни, «Бисмиллаҳ»ни айтсин). Агар аввалида Аллоҳ исмини зикр этишни унутса

بِسْمِ اللهِ أَوَّلَهُ وَآخِرَهُ

«Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахираҳу», деб айтсин», дедилар.

Маъноси: «Овқатнинг аввали ва охирига Бисмиллаҳ».

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кундузи қайтсалар .Алҳамду лиллаҳиллазий давоми...

3365 10:01 / 11.07.2019
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда ўқиб давоми...

1588 09:11 / 16.03.2025
Ҳумайд Аъраж роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади.Ким Қуръон ўқиб, сўнгра дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта омин, деб туради,.Дорамий ривоятлари.

3277 18:22 / 09.08.2023
Дуонинг кўплик сийғадагиси Шайх Кафъамий имом Занулобидиндан бир дуо нақл қилган. давоми...

3957 11:11 / 03.07.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021