1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Абу Ҳанифанинг фиқҳи

13:04 / 02.08.2025 1729 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Абу Юсуф дастлаб Ибн Абу Лайло номи билан машҳур бўлган Кўфалик Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Абу Лайло деган катта бир фақиҳ олимга шогирд эди. Унда тўққиз йил давомида илм олди. Лекин, бир воқеа сабабли Абу Юсуф Ибн Абу Лайлонинг дарсини тарк этиб, Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг мажлисига ўтиб кетди. Ваҳоланки, Ибн Абу Лайло ҳам ўз вақтининг энг буюк фақиҳларидан, алломларидан ва ўз вақтида қозилар қозиси бўлган буюк шахслардан эди.

Имом Сарахсий «Ал-Мабсут»да ёзишича, бир куни Абу Юсуф ўз устози Ибн Абу Лайло билан бирга бир тўйга боради. У ерда ширинлик ва қандолатдан иборат сочқилар сочилади. Абу Юсуф улардан айримларини олади. Шунда устози унинг бу ишини кариҳ кўриб, қаттиқ койиб беради ва «бу нарсанинг ҳалолмаслигини билмайсанми ҳали?!», деб маломат қилади.

Абу Юсуф устозига қарши гапиролмаса-да, унинг бу фикрини қабул қилолмайди. Кейин Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига бориб, мазкур воқеа хусусида унинг фикрини сўрайди. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ «бу ишнинг бирор ёмон жойи йўқ», дея Абу Юсуф қилган иш макруҳ ҳам, ҳаром ҳам эмас, балки, ҳалол ва мубоҳ эканлигини айтади. Имом Абу Ҳанифа ўз сўзларига далил қилиб, ўзларига етиб келган бир хабарни келтирадилар. Унга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийлардан бир кишининг тўйида эканлар, хурмо сочилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ердан хурмоларни терар эканлар, асҳобларини ҳам қизиқтириб: «қани, оволинглар!», дейдилар.

Яна Имомимиз видолашув ҳажида содир бўлган бошқа бир воқеани ҳам келтириб, айтадилар:

«Набий алайҳиссалом юзта туяни сўйгач, уларнинг ҳар биридан Ўзларига бир бўлакдан олинишини буюриб, қолганларидан ким хоҳласа ўзига (истаганча ) кесиб олсин, дейдилар». Шунга биноан шу ва шунга ўхшаш (шахсан тамлик қилинмаган ҳолда умумий тарқатилувчи) туҳфалар шаръан мустаҳсан бўлган ишлардандир», дейдилар.

Абу Юсуф имом Абу Ҳанифанинг масалага бир томонлама эмас, кўп томонлама ёндашиши, чуқур фикрлаши ва зоҳир қиёсга хилоф бўлса-да, ундан устунлиги ва тўғрилиги туфайли махфий қиёсни кўра билиши, танлаши, истеҳсон қилиши, ўз фикрига бошқаларнинг хаёлига келмаган далилларни келтиришини кўриб, Абу Ҳанифанинг фиқҳига қойил қолди. Ибн Абу Лайло билан Абу Ҳанифа ўртасидаги тафовут унга очиқ равшан бўлгач, Ибн Абу Лайлонинг дарсини тарк этиб, Абу Ҳанифага шогирдликка ўтиб кетди.

Абу Юсуфга Ибн Абу Лайлодан кўра Абу Ҳанифанинг фиқҳи теранроқ бўлиб кўринди. Шундан сўнг у ҳам Зуфар каби Абу Ҳанифага шогирд бўлди. Аммо, Абу Юсуф Ибн Абу Лайлонинг барча фикрларини тарк этмади балки, ҳар иккала имомнинг иттифоқ қилган ўринлари ва ихтилоф қилган ўринларини ўрганиб, уларни солиштириб, уларга ўз ижтиҳоди ва назаридан келиб чиқиб ёндашди. Қайсидир масалада Абу Ҳанифанинг фикрларига қўшилса, бошқасида Ибн Абу Лайлонинг фикрини маъқул кўрган ўринлари ҳам бўлди. Кейинчалик икки устози орасидаги фиқҳий ихтилофларга бағишлаб ўта қийматли бўлган «Ихтилаафу абий ҳанийфата вабни абий лайла» (Абу Ҳанифа ва Ибн Абу Лайлонинг ихтилофи) деган асар ёзди. Айрим уламоларнинг фикрича, мазкур асардаги масалалар ҳанафий мазҳабида асос бўлган «Зоҳиррур ривоя» китоблари орасидаги «Китобул асл» ичида ҳам берилган.

Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 22 июлдаги 03-07/4389-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда учраётган муаммоларимиз нималардан иборат эканига эътибор берайлик. Ислом инсонларнинг турмуш тарзига, ҳаётига, риоя қилиб яшайдиган дастурига давоми...

1731 11:55 / 06.02.2025
Савол Билими йўқ бир кимса имомлардан бирортасига тақлид қилишни ўзига лозим тутмайди. Балки ўз эътиқодича, ҳар бир олимни муқтадо ва пешво деб билади. У ўз давоми...

6166 09:23 / 29.03.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида умматлари 73 фирқага бўлинишини ва улардан фақат биттасигина нажот топишини айтганлар. Ушбу давоми...

1194 13:34 / 25.09.2025
.Ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангизу, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ ила таяммум қилинг, деган оятдаги .лаамастумуннисаа, сўзларини кўриб чиқайлик. Бу оятнинг давоми...

1032 13:58 / 25 январь
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021